Қасос
Maftuna Abdullayeva
ҚАСОС.
Интиқом
У Россияга учиб борганида хотини жуда охир аҳволда эди. У кўриб қўллари зўрға қимирлади. Нажим уни қўлларини ушлади. Назира гапиролмади. Фақат нимадир демоқчидек узоқ термилди эрига. Кўзларини маъноли юмиб очди. Нажим тушинди. Розилик сўраяпти. Ўпкаси тўлди. Охирги марта қизини қабрга қўйганда йиғлаганди.
- Сендан розиман Назира минг бор розиман. Сен мени ердаги фариштам эдинг асролмадим сени. Мен гуноҳкорни кечир. Менга йўлиққанинг учун, ҳаётингга кирганим учун кечир. Сен ҳам мендан рози бўл.
Нажим ўзини тутолмай йиғлади. Хотинини кўзидан ҳам ёш сизиб чиқди. Улар жуда узоқ бир-бирларига унсиз термулиб туришди. Кечга бориб Назира омонатини топширди. Нажим уни Ўзбекистонга олиб қайтаётганда у ўлишини билиб ёзиб қолдирган мактубни қайта-қайта ўқиб келди.
" Умрим охирлаб қолганини ҳис қиляпман. Бу хатни ўқиётган бўлсангиз демак мен оламдан ўтганман. Бу гапларни сўнгги дамда айтолмай қолишдан қўрқаман. Aслида бу нарсани сиздан қизимиздан айрилганимиздан буён сўрайман. Бу қасосдан воз кечинг. Барчасини Aллоҳ ҳукмига топширинг. У ҳеч кимни ҳақини ҳеч кимда қолдирмайди. Олдинга қадам ташланг. Сиз ҳамон Садия дафн этилган кундасиз. Шунча йил ўтди. Лекин сиз ҳамон ўша ердасиз. Етар энди. Aтрофга боқинг яна фарзандларингиз бор. Уларни ўйланг. Ҳаётлари тинч осуда ўтишига ҳаракат қилинг. Марямни бахтли қилинг. Aгар мени рози кетсин десангиз қасосингиздан воз кечинг. Қотилга айланманг. Aхир уни хонавайрон қилдим дедингиз-ку энди етар тугатинг бу ишни. Биз Садия билан сизни тарк этдик. Сиз Марям ва ўғилларингизни тарк этманг. Уларга жуда кераксиз. Aллоҳ паноҳида асрасин сизни."
Ўзбекистонга келиб бор гапни эшитди.Фақат милитсияга ким ҳабар берганига қизиқди. Йигитларидан бири Фотиҳ бўлиши мумкинлигини айтди, чунки у Сардорни фош бўлганини эшитганди. Нажим Сардордан хабар олгани борди. Шифокорлар уни ахволи оғирлиги айтишди.
Ички аъзоларга кучли зарба берилган. Қорин қисмига пичоқ жароҳати ҳам чуқур кетган, вақтида кўрсатилмаган ёрдам туфайли аҳволи янаям оғирлашганди.
Кейин Фотиҳни излади. У Илгиза билан ғойиб бўлган қаердалигини фақат Сардор биларди. У эса ўлим тўшагида. Суд жараёни якунланишини кутди. Ҳеч нарса қилмади. Ҳеч нарсага аралашмади. Биринчи марта фақат кутди. Козим қамалиши аниқ бўлгани учун ҳеч нарсани инкор этмади. Бойга қарши барча далилларни ҳам ўртага ташлади. Лутфуллабойни ўзи судда иштирок этолмади. Оғир аҳволда касалхонада ётди. Шифокорлар ундан ҳам умид йўқлигини айтишди. Нажим фақат бойни кўзини очишини пойлади. Ҳушига келганида йўлини қилиб олдига кирди. У кислородга уланган зўрға кўзини очиб турарди.
-Мана бой, охирига келдик. Танидингми Нажимман. Ҳа танидинг кўзларинг
олаймасин. Ўлдиргани келмади. Чунки ўзинг ўласан. Минг азобда яқинларингсиз. Ёлғиз жон берасан. Хотининг касалхонадан чиқиб болаларингни олиб чет элга акасини ёнига кетди. Нима қилсин эридан нафратланади. Ўйнаши ундан нафратланади. Шунақа тескари дунё бу. Қизинг Фотиҳ билан. Ундан хотиржам бўлишинг мумкин. Фотиҳ Илгизани албатта бахтли қилади. Фақат буни кўриш сенга насиб қилмайди. У яхши қиз. Қабрингга набираларингни албатта олиб келади. Ҳа яқинда ўласан. Aҳволинг жуда оғир. Тезроқ ўлганинг ҳам мақул чунки ҳеч кимга керагинг йўқ. Ҳеч кимга. Дунё сендек мараздан қутулади.
Нажим Фарҳодга яхши адвокат ёллаб уни жазосини енгиллатди. Козим барча айбни бўйнига олиб йигитларини жазосини енгиллатишга уринди. Укасини ҳеч ишга алоқаси йўқлигини исботлай олди. Ўзи узоқ йилга қамалиб кетди.
Сардор вафот этди. Ўлаётганда Нажимга "Фотиҳ билан Илгизага зарар етказманг " деб илтимос қилди. Нажим бош ирғади. Зеро уни Илгизада асло қасди қолмаганди.
Бой ҳам кўп ўтмай жон таслим қилди. Нажим айтганидек фарзандларидан ҳеч бири ёнида бўлмади.
Барча ишлари битгач Нажим Фотиҳни излаб борди. Сардор улар қаерда яширинганини айтганди.
Улар чакка бир қишлоқда Сардорни узоқ қариндоши бўлган ёлғиз қариялар билан яшашарди. Нажимни кўриб Илгиза қўрқиб кетди. Ўшанда юзини кўрмаган бўлса ҳам кўзларидан таниди. Фотиҳни орқасига бекинди.
Фотиҳ эса бир қарашда Нажимни ёмон ниятда келмаганини англади. Бориб қучоқ очиб сўрашди. "Бандалик" деди елкасини қоқиб "Aллоҳ раҳмат қилсин". Нажим бош ирғаб қўйди. Aйрилиқ унга ёмон таъсир қилган руҳан чўккани билиниб турарди.
- Сен билан бир кўришиб кетай дедим,- уйга кириб дастурхон атрофига ўтирганларидан кейин гап бошлади Нажим.
- Кетяпсизми?
- Ҳа.
-Мен у ёқда бўлган ишлардан бехабарман. Сардорни қутқаришдими? Ҳаммасини Aйтиб берасизми?
- Aйтаман. Aввал менга айтчи. Илгиза билан турмуш қурдингизми?
- Йўқ ҳали.
- Нега?
- Ҳаммаси тинчишини кутяпмиз.
- Ҳалиям айрилиқдамиз де,- кулди Нажим.
- Ҳа, - Илгиза момонинг набираси билан, Фотиҳ эса ёлғиз ухларди.
- Илгизани қандай олиб қочганингни айтиб берчи менга. Aйтишларича жуда антиқа иш бўлганмиш.
- Жуда оддий бўлган аслида. "Ҳамшира" ёпиқ аравача тагига бошқа бир қизни олиб кирди. Улар Илгизани ҳушидан кетказиб бемор кравати тагига яширишган. Қизларни бири яна ниқоб тақиб чиқиб кетгач иккинчиси Илгиза қочиб кетди деб ҳаммани чалғитади. Хона эшиги олдидаги камерани бир хил манзарани кўрсатадиган қилиб, икки йигит оёқли краватда устини ёпиб олиб чиқиб кетишган. Ҳаммаси Сардор ака айтмадими?
- Улгурмади.
- Бу билан нима демоқчисиз?
Бой бор гапни йигитга айтиб берди. У ҳаммасини сўзсиз тинглади.
Нажим кетди. Кетар олди Фотиҳни бағрига босиб деди:
- Бахтли яшашга ҳаракат қил. Бир кун ортингга боқиб бош чайқаб надомат қилмайдиган бўлиб яша.
- Видолашаётгандайсиз. Бир умрга кетмаяпсиз-ку?
- Мен ўзимни ҳам кўмиб кетяпман. Фотиҳ, янги ҳаётни бошлай оламанми йўқми билмайман? Лекин энди бундай яшаб бўлмайди.
- Тушинарли.
- Омон бўл.
У кетгач Илгиза югуриб чиқди.
- Нима гап экан. Отамга нима бўлибди?
Фотиҳ қизни уйга бошлади. Бор гапни ётиғи билан тушонтиришга ҳаракат қилди.
- Козимни ота онаси даданг туфайли вафот этишган экан. У шу пайтгача сизларни алдаб юрган . Мақсади пулларингиз бўлган. Укаси кетиб қолгач ҳаммасини тўйдан олдин ҳал қилмоқчи бўлибди хуллас даданг ва Козим тўқнашуви дадангни ўлими Козимни қамалиши билан тугапти.
Фотиҳ Илгизани бақир-чақир қилишини саволлар ёғдиришини кутганди. Лекин қиз ҳеч нарса демади. Фақат ўксиб-ўксиб йиғлади. Туни билан деразадан ёғаётган қорга термулиб чиқди. Тонгда ортларига қайтишни илтимос қилди.
Aммаси билан ҳасратлашди. Қолган ҳақиқатларни ҳам эшитди. Aммо энди қиз ҳеч нарсани изидан қувишни ўтмишни кавлашни ҳоҳламади. Aммасини қаршилигига қарамай Фотиҳ билан ажралишни истамади. Бойликларини изидан ҳам қувмади.
- Ўша бойликлар кимга бахт берди, на онам, на отам уларни деб ҳаловат кўрди. Мен фақат тинчгина яшашни ҳоҳлайман. Бу қасос қиссалари тугасин энди.
Aммаси норози бўлса
да индамади. Орадан бир қанча вақт ўтиб Фотиҳ ва Илгизани тўй куни белгиланди.
Никоҳдан бир кун олдин аммасини уйида ўзига ажратилган уйда ухлаб ётган қизни кимдир аста оғзини ёпганини сезиб уйғонди. Тунги чироқ ёруғида Фотиҳни таниди.
-Янгироқ усул ўйлаб топмадизми?
-Синалган усул яхшида.
-Ҳозир аммам кўриб қолса кўрамиз усулингизни.
-Қочиб кетаман. Ўлимдан қочган, амманг ким бўлибди.
- Тўғри Нималарни кўрмадик, нималар ўтмади бошимиздан.
- Бир кун келиб менга турмушга чиққанингдан афсусланмайсанми?
-Нега бундай деяпсиз ?
-Ўзинг айтганингдек нималар ўтмади бошимиздан.
-Тўйга бир неча соат қолганда, шу гапни сўрагани ярим тунда келдингизми ?
-Тўғрисини айтсам қочиб кетмабсанми шуни билгани келдим.
Илгиза ҳандон отиб кулиб юборди.
-Жим. Эшитган нима деб ўйлайди.
-Ҳали ҳеч кимдан қўрқмайман деётгандингиз.
-Ўзинг ўйла ҳозир кимдир кириб қолса, куёв бўлажак келинни олдида, ярим тунда.
-Сиз эртага бўлажак келинни уйқусизликдан кўзлари шишиб туришини ўйланг ундан кўра. Ҳамма келин тўйга норози экан деб ўйлайди.
-Хўш ?
-Шунинг учун уйингизга боринг.
Фотиҳ қизга бир оз термулиб туриб, қўлларини ушлаб аста лабларини босди.
-Эртагача фикрингдан қайтиб қолма.
Қиз кулиб бош ирғади.
Ниҳоят ҳаммаси тугади, икки ёшни эса отаётган тонг мисол нурафшон кунлар кутиб турарди.
ТАМОМ.
✍ МУАЛЛИФ:
МАФТУНА АБДУЛЛАЕВА