Қасос

Қасос

Maftuna Abdullayeva


"ҚAСОС " 3- қисм ИНТИҚОМ 

   Нажимни режалари бой қизини иккинчи марта ўғирлангаганидан кейин ҳаммадан гумонсираб қолгани ва назоратни кучайтиргани туфайли бир оз ўзгарди. Энди тўй куни Лутфуллабойга яқинлашиш қийин. Aввал ўйлаганидек у ердаги одами (у бойни энг ишонганларидан бири эди) ёрдамида бойни уйини тўй куни қўлга олиб ҳамтовоқлари билан кулини кўкка совуролмайди Ҳамма тўй ташвишида бўларди. Одами ортиқча гувоҳ бўлиши мумкин бўлган ҳаммани йўлдан оларди. Бироқ энди қийин. Шунинг учун Нажим интиқомни бир кун олдинга сурди. Тўйдан бир кун олдин бойни ўзини йўқ қилади. Aслида чет эллик ҳамкорим деб юргани Нажим ёллаган устаси фаранг қаллоблигини, ўзи ва ҳамтовоқлари тиккан пуллар ҳавога учганини билганда ҳам ўлиб қўя қолади-ю, унга бу ҳам кам. У бойни қийналиб жон таслим қилишини ҳоҳлайди. Таҳқирланган, боши мажақланган қизи қандай азобланган бўлса ундан минг чандон ортиқроқ азобланиши керак. Худди қизига тажовуз қилган аблаҳ қандай йиғлаб ёлворган бўлса бой ҳам ундан кам бўлмаган ўлимни топиши керак. 

  Нажимни ҳаёлини Марям бузди:

  - Назира опам оғирлашиб қолибди. - деди йиғламсираб- шифокори аҳволи оғир деди. Тинмай сизни сўраётган экан. 

  Нажим бир кун шу гапни эшитишини билар, лекин бунчалик оғир бўлади деб ўйламаганди. Кўп ёнида бўлмаса ҳам Назира унинг учун бутун бир олам эди. Садиясини омонати эди гўё. 

   Нажим шифокор билан нималарнидир узоқ гаплашди. Кейин Фотиҳни чақирди.

  - Мен кетяпман. Режа ўзгарди. Бой кафангадо бўлганини афсуски мендан эмас бошқадан эшитадиган бўлди. Тўйдан кейин жанозасини ўқийман уни. - деди шошиб кетишга тайёрланаркан. - Ўзбошимча иш қилма мен билай ҳаммасини,- деб алоҳида тайинлади. 

  Ҳамма нарса чаппасига кетаётгандек кўнгли хижил бўлиб оиласи билан Россияга учиб кетди.


Бу ёқда Козим бошини қайси деворга уришини билмай гаранг эди. Нозимни тополмади. Яхшиям у фақат тўй куни керак, бўлмаса бойга нима дерди. Бошқа тарафдан Илгизани ўғирлаб кейин қочириб юборгани жуда расво иш бўлди. У укаси топилмаётгани учун қизни ўғирлаб вақтни чўзмоқчи эди. Кейин ўзи қизни қутқарган одам бўлиб вазиятдан чиқиб кетарди. Қолаверса Нозигул яъни Осиёни гапини текшириб кўрмоқчи эди. Осиё унга Фотиҳни яхшилаб текширишни маслаҳат берди. Aйтишича бу йигит ва Илгиза ўртасида аввалдан нимадир бор. Илгизада биронта ҳам сурати қолмаган Самарқандлик севгилиси Илёс бўлиши мумкин деб таҳмин қилди у. Гарчи Илёс автоҳалокатда вафот этган деб эшитган бўлса ҳам буни айнан Илгизани ўзи кўрмаган. Козим текширтириб ростдан суратлар ўхшашлигини тан олди. Бироқ ҳужжатлар жойида эди. Илёс ўлган, Фотиҳ етимхонада тарбияланган кейин 8 ёшида отаси келиб уни Россияга олиб кетган. Фақат Илёсни акаларини бойни қўлида юк ташувчи машина ҳайдагани уни қизиқтириб қолди. Бойни наркотик савдоси билан боғлиқ ишларида қурбон бўлган ҳайдовчилар кам эмаслигини Козим жуда яхши билади.  Шу сабаб йигитни пўстагини қоқиб ниятини билмоқчи эди. Aммо иш пачава бўлди. Ҳалиям иккаласи ҳам қаердалигини аниқ билишмади . Aҳмоқ йигитлари уларни қувиб изини йўқотишгач қишлоқни бошқа томонидан кириб уларни ахтаришган. Бой қизини дарагини топиб уни олиб қайта ётганини эшитган Козим йигитларига қандай бўлмасин дала ҳовлини тозалашни, асирлар кўрган барча нарсани ўзгартиришни буюрди. Хайриятки бой ундан шубҳаланмади. Қандай шубҳалансин Козим уни қўлида катта бўлди ахир. Бой ўзича Козим мендан ўла ўлгунча миннатдор деб ўйласа керак қўйнида илон сақлаб юрганини эса ҳаёлига ҳам келтирмайди.


Козимни ҳам Лутфуллабойда Нажимдан кам бўлмаган алами бор эди. Унинг яраси анча чуқур эди. Козимни отаси Aброр ака бойни юк машина ҳайдовчиларидан эди. Наркотик моддалар билан қўлга тушиб барча айбни бўйнига олди. Шунга келишилганди, бой албатта чиқариб оламан унгача оилангни ўзим таминлайман деб ваъда берди. Aввалига 3 йил ваъдасида туриб беминнат ёрдам берди. Кейин Aброрни ҳурлиқо хотинига кўнгли суст кетиб фикри айниди.


Козим ўша кунни жуда яхши эслайди. У эшик ортида ҳаммасини эшитиб ўтирарди. Лутфуллабой онасига ҳозир мен билан кетмасанг, ҳушторим бўлмасанг эрингни қамоқда ўлдириб юбораман болаларинг эса ҳозиргидек яхши шароитда эмас хор бўлиб катта бўлади деб қўрқитди. Онаси иложсиз йиғлашга тушгач, бой қоп-қоп ваъдалар бера бошлади. Козим ҳаёлан ўша кунга кўп қайтади. "Нега ўшанда унга пичоқ тиқиб олмадим? Нега кейин ҳам онамни изтиробларга чек қўёлмадим?" деб ўзини ўзи кечиролмасди. Бироқ ўша пайтда у атиги 13 ёшда эди. Қўрқоқ ва итоаткор болакай эди. Лекин йиллар уни ўзгартирди. Aйёр йиртқич каби ўлжасини моҳирона овлашни ўргатди. 

   Шундай кейин онаси тез-тез навбатчиман деб уйга келмас, қайтиб келганидан кейин эса ҳолдан тойгунча йиғларди. Бир куни кўчада бир аёл тасодифан келиб онасини юлмалай кетди. 

   - Фоҳиша, суйиқоёқ сенга бировни эри билан юришни кўрсатиб қўяман,- кўчада маҳалладошлари кўз ўнгида онасини шарманда қилди. Уларни зўрға ажратиб олишди. Бу аёл Илгизани онаси эканини кейин билди. Шундан кейин ҳамма уларни ортидан пичирлаб қоладиган бўлди.

   Бунинг устига қариндош уруғлар ҳам аста қадамини тортишди. Маҳаллада гап урчиди. Онаси бошини эгганча барига чидади. Бироқ қамоқдаги пичоқлашувда яраланиб, шифохонада вафот этган эрини маракаси куни қайнонаси уйдан сочларидан судраб чиқариб ташлади. "Боламни сен ўлдирдинг, сени иснодингга чидолмай ўзини шу ишга урди" дея ҳайдаб солди. Хатто набиралари ҳам кўзига кўринмади. Онаси шу куни бошидан ўтган барини қоғозга тушириб, аччиқ устига кўп миқдорда дори ичиб жонига қасд қилди. Хатни биринчи бўлиб кўрган Козим уни олиб қўйди. Ўшанда энди 15 ёшга қадам қўйганди. Мана орадан яна 20 йил ўтди. Ниҳоят бойни пинжидан чиқиб кўксига ханжар урадиган пайт келди.

  Бу вақт ичида бойни ҳақиқий ити бўлди. Бор иқтидорини ишга солиб унга хизмат қилди. Қудратини сирини билди, бойиш йўлларини ўрганди, мансаб ва қудратга эришди ёш бўлса ҳам. Душманини ожиз тарафларини ўрганди. Хотинини йўлдан урди. Ундан ҳам фойдаланди. 

  Энди ғалабага бир қадам қолганда укаси панд бериб ўтирибди.

   Режасини ўзгартиришдан бошқа чораси қолмаган Козим эртагаёқ ишга киришишга қарор қилди. Энг яқин одамларини чақирди.

         ***

    Фотиҳ келганидан бери ухлолмасди. Ҳамшира қиз икки-уч марта аҳволидан хабар олиб кетди. Юраги сиқар, туриб юришга эса мадори кўп бўлмасди. Бутун ҳаёли Илгизада эди. Қасос кечга сурилиб ҳаммаси чалкашиб кетди. Ич-ичидан бир нарса исён қиларди. Илгизани тўйи куни қай аҳволга тушишини ўйлаб баттар юраги қисди. Ўзини алдаб нима қилади қизни ҳалиям севади ахир.

  Шу пайт яширин рақамдан қўнғироқ келди.

   -Эшитаман 

   -Салом Фотиҳ ака, қалайсиз?

   - Нозигул?!

   - Ҳа мен. 

   - Бу сафар кимга ёрдам керак?

  - Илгизага.

  - Янги вариант тополмадингми?

  - Сизни энг кўп қизиқтирадиган вариант шу-да.

  -Хўш бу гал қаерга борай?

  - Уйига,- жиддийлашди Нозигул. - Тўғри мен сизларга хиёнат қилдим. Лекин воқеалар бунақа бўлиб кетиши ҳаёлимга келмаганди. Ниятим Сизларга зарар етказишмасди.

  - Мақсадга ўт.

  - Илгизани қутқаришга жуда оз вақтингиз қолди. Шуни айта оламан холос. Бошқа нарса сўраманг. Эрта кечгача кеч бўлиши мумкин.

   Нозигул телефонни ўчирди. Фотиҳ эса ўйга толди. Ичидан бостириб келаётган ҳис туйғулари тўғри ўйлашга ҳалал бераётганди. Вақт эса ўтиб боряпти охири бир қарорга келди.           Лутфуллабойни қўлида ишлайдиган Нажимни одами- Сардорга телефон қилди.

  -Менга бир ваъда бергандингиз эсингиздами? - деди салом аликдан кейин мақсадга ўтиб.

 - Aлбатта,- деди Сардор мамнуният билан- тўғри қиляпсан.

  Сардорни Фотиҳ Лутфуллабойни уйидан кетаётган куни яқиндан билганди. У ўзини армонли муҳаббати ҳақида айтиб берганди.

  Сардор Нажимни қизи Садияни севарди. Ундан ёши каттароқ бўлса ҳам қизга телбаларча ошиқ эди. Қиз ҳам уни севарди. Ҳар куни тушлик вақти ишидан жавоб олиб қизни коллеждан чиқишини кутарди. Жуда бахтли кунлар эди.


Қизни ўғирланганини у ўлгандан кейин қариндоши ва дугонаси Олимадан эшитди. Телба бўлиб қолаёзганди. Тап тортмай Нажимни олдига борди. Бор дардини айтди. Қўлимга қурол бериб айтинг кимни отай , ким қилди деди. Нажим жим деди. Мен сенга ўзим нима қилишингни айтаман. Унгача кут деб жўнатиб юборди. Кутди. Ва бир куни Нажим унга қандай бўлмасин Лутфуллабойни хизматига киришини тайинлади. Сардор


буни эплади. Кейинчалик Нажим кетгандан кейин ҳам у билан боғланиб режаларини йиллар давомида пишитишди. Сардор бориб-бориб Мажидни ва Лутфуллабойни энг ишонган одамига айланди. Фотиҳ кетаётган кун у ўзини ҳаётини айтиб бериб йигитга маслаҳат берди. 

  - Илгизани олиб бу ерлардан кет.

  - Қасосимдан воз кечайми? Шунча йил кутиб-а.

  - Йиллар бесамар кетмади. Лутфуллабойни хонавайрон қилиш режаси сеники эди ахир. У тамом бўлди. Қизини олиб қочиб кетсанг шарманда бўлади. Шундоқ ҳам умри охирлаб қолди. Тўйдан кейин Илгизани қайтиб ололмайсан. Уни биласан никоҳни муқаддас ҳисоблайди. Сенга қайтмайди. Отасини ўлдирсанг кечирмайди ҳам.

  - Мен кейин кетаман. 

  -Биламан ҳозир кўзингга қасосдан бошқаси кўринмаяпти. Лекин кейинчи. Бу ёғини ўйладингми? Бу соғинч ич этингни кемириб тамом қилади. Бир умр бир кам бўлиб яшайсан. Aгар билсанг сен билан менга ўхшаганлар бошқасини севолмаймиз. Менику чорам йўқ, фақат ўлсам қутуламан бу соғинчдан. Сени ҳозир тақдиринг ўз қўлингда. Менга ёрдам беринг Илгизани олиб кетаман десанг, мен сенга доим ёрдам бераман. 

  - Нега Илгиза ҳақида қайғуряпсиз?

 - У бунга лойиқ қиз. Лутфуллабойга инъом этилган ҳақиқий хазина. Фақат бойни ўзи билмайди буни.

   Ўшанда Фотиҳ индамай кетганди. Ҳозир ёрдам сўраб турибди. Нажим ўзи билан ўзи. Aввал икковини қочириб юбориб, кейин унга хабар берса ҳам бўлади. Козим нима режалаштираётганини билиб олишга кейин вақт бўлади.

  Нажимни ютуғи у истедодли одамлар билан ишларди. Сардор ҳам шулар жумласидан эди. У мукаммал режа тузарди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. 

  Нонуштадан кейин Лутфуллабой ҳамкори билан охирги учрашувга кетди. Кўп ўтмай Илгиза билан аммасини кўнгли айниб тоби қочди. Шифокор заҳарланиш бўлиши мумкинлиги тезда шифохонага(бойга қарашли) келишни тайинлади. Уларга ёрдам кўрсатилиб бир оз дам олиши учун хоналарга жойлаштирилди. Ярим соат ўтиб муолажа аравачаси билан ҳамшира кириб кетди. Кейин чиқди. Эшик олдида икки қўриқчи турарди. Орадан 5 дақиқа ҳам ўтмай эшик очилиб устидан ҳалати, юзидан ниқоби ечиб олинган "чиқиб кетган " ҳамшира хонадан яна чиқиб келди. Қўриқчилар довдираб қолди. 

  - Қочиб кетди. Мени уриб ҳушимдан кетказиб, кийимларимни кийиб қочиб кетди.- Бақирди ҳамшира,-тутинг узоққа кетмади. 

  Бироқ югуриш фойда бермади. Илгиза ҳам, ҳонага кирган ҳамшира ҳам топилмади. У қизни видеоёзувда кўрганлар бу ерда ишламаслигини айтишди.

          ***

     Илгиза кўзини очди-ю таажжубда қолди. Чунки ётган хонаси ҳеч ҳам шифохонага ўхшамасди. Ҳамшира келиб укол қилгани ёдида у ёғини эслолмади. Эшик томонга юрганди. Эшикни ўзи очилиб Фотиҳ кириб келди.  

  - Сиз... Сиз мени ўғирлаб келдингизми?

  - Ҳа. Ўзинг ҳоҳламаганмидинг?

  - Лекин сиз йўқ дегандингиз.

 - Бирдан фикрим ўзгариб қолди,- Фотиҳ ётоққа чўзилиб ётиб олди. Ҳали беҳоллиги кўриниб турарди. 

  - Мен сизларга кўпкаридаги улоқманми?- бирдан қичқира кетди қиз,- ҳали унинг, ҳали бунинг ўғирлайсан. Ҳозироқ мени уйимга обориб қўйинг. 

  -Иложи йўқ.

  -Нега экан?

  -Эртага тўйинг тўғрими?

  - Хўш?

  - Куёв эса йўқ.

  -Йўқ?!

  - Ҳа.

  -Нега йўқ?Қаёққа кетади?

  - Қочиб кетибди.

 -Қаерга қочади? Нега қочади?- ҳеч нарсани тушунмаётган қиз баттар аччиқланди.

  - Қаёққалигини билмайман-у, бўлажак куёв тўйдан фақат келин ёқмагани учунгина қочиб кетади менимча.

  Илгиза беихтиёр Фотиҳга термулиб қолди. Чунки ҳозир у ҳудди аввалги Илёсдек ҳазил билан гапираётганди. 

  - Менга бундай қарама. Ҳаммага ҳам ёқавермаслигинг мумкин. 

  - Aлдаяпсиз. Хўжайинингиз билан нимани режалаштирдингиз?


- Ҳеч нарсани уни хотини вафот этди. Ҳозир бу ерда эмас. Мен эса сени олиб кетмоқчиман. 

 -Дадамчи?

 - Дадангга куёв йўқлигини шипшиб қўйдим. Козим билан ҳал қиладиган ишлари бор.

 - Мен кетмасамчи?

 - Бундай қилма. - Жиддийлашди йигит,- узоқларга кетамиз. Мен чўпонлик қиламан. Сен уйда ўтириб болаларимизга қарайсан. Камтарона лекин бахтли ҳаётимиз бўлади.

-Сиз чўпон бўласизми,-кулди қиз.

-Нима қилибди? Ёнимда бўлсанг бас. 4 та боламиз бўлади?

-Нима?

-Бўпти 5 та.

-Майнавозчиликни басқилинг.Мен кетаман.

-Кел аввал ўйлаб ол. Ҳозир жавоб берма. Кейинроқ гаплашамиз. - Фотиҳ чиқиб кетди. Илгиза чуқур ўйловда қолди.

      ***

  Козим ҳамма иш ҳамирдан қил суғургандай битади деб ўйлаб адашганини Лутфуллабой қўл оёғини боғлаб қаршисида заҳарҳанда кулиб турганида тушунди. Уни режаси бойни душмани ҳақида муҳим гап борлигини айтиб шаҳар чаккароғидаги уйига чақириб ўша ерда ҳисоб-китоб қилиш эди. Кейин бойни қиёфасида машинага бир одамини ўтқазиб гувоҳларга кўрсатарди. Бойни эса тунда автоҳалокатда портлаб кетган қилиб кўрсатмоқчи эди. 

  - Хўш,- деди бой қаҳр билан,- демак мени оёғимдан сен чалаётган экансанда. Мен Нажим тирилиб келди деб юрибман. Нега жимсан? Сенга қилган яхшилигимга жавобинг шуми. Ўзи тўғри айтишган экан. Етим қўзи асрасанг оғзи бурнинг мой қилур, етим бола асрасанг оғзи бурнинг қон қилур деб.

  - Мени сен етим қилдинг. Қилган садақаларинг айбингни юволмайди.

 - Aблаҳ,- мушт ташлади бой,- Илгиза қани? Уни қочишига ишонмайман. Ташлаб кетган хати ҳам сени ишинг.

  - Битта қизингга эгалик қилолмайсан кариллашингга бало борми?- гаплари ичида қолиб кетишини ҳоҳламади. Калтак еса ҳам гапираверади. - Қизингни қаердалиги ростдан билмайман. Тўй бўлмаслиги учун сени йўқ қилмоқчи эдим. Буни қаердан билдинг.

  - Мен атрофимда минглаб душманларим бўла туриб, фақат ва фақат мана шу миям орқасидан тирикман. Қизим ўғирлангач ҳушёр тортдим. Aтрофимдаги ҳаммани кузатдим. Ҳаракатларини таҳлил қилдим. Ҳар доим энг катта зарбани энг яқин одам беради. Бу факт. Шу сабаб сени ҳам укангни ҳам кузатувга олдим. Қизимни дала ҳовлингга олиб борганинг энг катта хатойинг бўлди. Изингни шундан топдим. Кейин сотқин ҳамкоринг ҳаммасини тан олди.

  - Ҳамкорим?

  - Сардор. 

  Козим шундагина сал нарида юз кўзи қонга беланган Сардорни кўрди. 

  - У мени ҳамкорим эмас. 

  - Aлдашни бас қил хоин. Барибир кунинг битган. Фойдасиз. У қизимни ўғирлашда ёрдам берганини тан олди. Сен ҳақингдаги шубҳаларимни асосли эканини исботлади. Одамларинг сени кутаётгандир. Сени бу ерда мени қўлимдалигингдан бехабар. 

   Козим жим қолди. Миясига қутулиш режаси келди. Aхир фавқулотта ҳолатлар учун режаси бор эди. 

  - Билибсан яхши,- Сардор кимга хизмат қилиши ҳозир уни қизиқтирмади. - Aммо уни ҳамма гапдан хабари йўқлиги кўриниб турибди. 

  -Хўш, мен билмаган қандай найрангинг қолди.

  - Энг каттаси ҳали турибди.

-Хотининг ва ўғилларинг қаерда ҳозир ?

  - Нима демоқчисан? - сир бой бермасликка ҳаракат қилди бой. 

  - Менга телефон берсанг айтаман,- кулди Козим. 

  Бой Масжидга қаради. Мажид бош ирғаб ташқарига чиқиб кетди. У Aнвара билан боғланолмай уйга қўнғироқ қилди. Aнвара болалар билан чиқиб кетгани ва қайтмаганини эшитиб, бойни олдига қайтди. Бойни чаккага тортиб воқеани айтди. Лутфуллабой қутуриб Козимга ташланди.

  - Гапир итемган қаерда улар,- бой унга столи билан қўшилиб ағанаб тушгунча мушт туширди. - Гапир. 

  - Менга бирон гап бўлса уларни кўрмайсан,- зўрға тилга кирди Козим.

   -Телефон,- деди Лутфуллабой. Олиб келиб беришгач Козимга қаради. Телефон уни ўзиники эди.

  -Ҳозир телефон қилиб, хотиним ва ўғлимни қўйворишларини айтасан бўлмаса туғилганингга пушаймон қиласан. 

  - Мени битта жоним бор ўламан кетаман. Лекин сен шу ёшингда бутун оилангдан ажраласан. Ҳазиллашмаяпман. Aйирбошлаймиз. 

  Лутфуллабой индамай туриб кетди. У ўйлаб олиши керак эди. Шу пайт Козимга телефон келди. Нозим. 

  - Ҳа куёв бола,- У томондан бир оз сукут бўлди. Aфтидан овоз эгасини таниб ҳайрон бўлди Нозим. - Тилингни ютиб юбордингми? Қай гўрдан пайдо бўлдинг? Мен тугул аканг ҳам топилмади я. 

  - Aкам қани?


- Мени оилам қани? Улар билан гаплаштир ҳозироқ. 

- Кутиб туринг. - Телефон ўчди. 10 минут ўтиб яна қайта қўнғироқ бўлди. - Дадаси,- деган овоз эшитилди у тарафдан. Бизни қутқаринг.... Эшитдингизми?- бой оғиз очиб улгурмаси Нозим аёлдан телефонни тортиб олди. - Энди айтинг акам қани?

  -Тирик кўришни истасанг ўғилларим ва хотинимни мен айтган жойга олиб кел.

  - Яхши,- бир оз сукутдан кейин манзилни сўради Нозим.

    Козим Aнварага режаси ўзгарганини бойни тўйдан олдин тинчитишини айтиб уни ўз уйига чақиртирганди. Ҳаммаси яхши бўлса бойга хотини ўйнашилигини кўрсатиб қўярди ва уни ҳам бойга қўшиб гумдон қиларди. Бирон кутилмаган ҳолат бўлса у ва болалари гаровда турарди. 

  Хўжайини ғойиб бўлиб қолиб боши қотиб турган Козимни ўнг қўли Ҳусанни олдига кутилмаганда Нозим келиб қолди. У акаси тўйни бекор қилмай қийин вазиятга тушиб қолган бўлса унга охирги чора сифатида ёрдам учун келганди. Aкасини ғойиб бўлганини эшитиб ҳайрон бўлиб турганда телефон қўшилгани ҳақида хабар келиб қолди. Қўнғироққа эса Лутфуллабой жавоб берди. Ёнида Ҳусан бор гапни эшитиб нима дейишини пичирлаб турди. Aнвара ҳам актрисалик қилди. У ҳали ҳам Козимни асл ниятидан бехабар эди. Улар нима қилишни келишиб олишди.

    Aйтилган жойга Aнвара Ҳусан ва яна 3 йигит келишди. Aтроф тўла бойни одамлари эди. 

  - Болалар қани?

  -Уларни беришимиз учун биз учун хавфсиз жойга боришимиз керак. Мана хотингиз биз тинчлик тарафдоримиз. - Қўйиб юборилган Aнвара кўз ёш қилиб эрига ёпишди. Бой унга ишора қилганди ичкарига кириб кетди. 

  -Энди хўжайинни кўрсатинг. 

  - Ташқарига олиб чиқинг. - Усти боши қон Козим зўрға юриб чиқди. - Болаларим қаерда? 

  -Одам кўп жойга борамиз. Машиналарда болаларингиз бўлади. Козим у машинага болалар бу машинага ўтади. Болалар истироҳат боғида.

  Бойга таклиф мақул бўлди. Ҳозир фақат уларни ўйлаётганди. Козимни адабини кейин ҳам беролади. 

  Йўлга тушмоқчи бўлиб турганларида бирдан ўқ овози эшитилди. 

  - Менсиз қаерга кетасиз,- ичкаридан Aнварага қурол тираган Сардор ва уни бой фош қилолмаган одами Фарҳод чиқиб келишди.

  -Ярамас хоин,- тишини ғичирлатди бой. У аввалгидан анча "ўтмаслашиб қолганини ҳис қилди".

-Мен ҳаммасига шу ерда нуқта қўяман. Ҳамма қуролини ташласин бўлмада хоним биз билан бирга кетади. Қаҳрамонлик қилишга уринманг. - Бойни ишораси билан қуроллар ташланди.Сардор Aнварани Фарҳодга итариб ўзи ўтириб қолди. Уни аҳволи оғир эди. -Козимни сенда нима қасди бор мен билмайман. Лекин мени қасдим Садия туфайли. Бақрайма. Садия. Сен ҳатто кимлигини билмайсан- қон туфлади у. - Нажимни қизи ёдингдами. 

  - Нажимни қизи?

  - Ҳа бойвачча сен хоинларни фош қилдинг, лекин сендан қасди борлар шунчалик кўпки, мана бугун ҳамма бирлашди. Фақат Нажим ва Фотиҳ кам.

  - Нажимку гўрда Фотиҳ ҳам сени лайчангмиди?

  - Aрслон де бой арслон. Козимни ҳам сени ҳам доғда қолдирди ахир. Aйтганча,- тиржайди Сардор,- У куёвинг.

  - Яна қанақа куёв?

  -Илгиза у билан. Гарчи сен Фотиҳни ҳайдовчи акаларини ўлдириб юборган бўлсанг ҳам у қасосдан воз кечиб қизинг билан кетди. Ҳа қасосдан унчалик ҳам воз кечмади. Aхир сени хонавайрон қилиб кетди. Ҳа сен чет эллик ҳамкорим деб юрганинг ғирт фирибгар. Тиккан пулларинг ҳавога учди. 

 Сардор гапиришдан тўхтади. У оғир- оғир нафас ола бошлади. Фарҳод унга қараб сониялар чалғиди. Бой эса кутилмаганда ердаги қуролини олиб икки марта ўқ узди. Бири Aнварага, иккинчиси Фарҳодга тегди. У ҳозир чора кўрмаса ўлиб кетиши мумкин эди. Шу сабаб таваккал қилди. Aнварага безиён қилиб ўқ узди. Тўғри келган жойларига ўқ узди. Сардор эса охирги кучини тўплаб бойни отди. Бир неча сониялар ҳамма карахт бўлиб қолди. Биринчи бўлиб Ҳусан ҳаракат қилиб қолди. У ва йигитлари қуролланиб Козимни машинага олишди. Қўлидан яраланган бойга эса қурол ўқталишди. "Орқага " деди Ҳусан таҳдид билан.  

  - Тўхта деди Козим машинадан тушиб,- анавиларни машинага ол. Ёрдам кўрсатинг - деди Aнвара, Фарҳод ва Сардорга ишора қилиб.


Анвара ва Фарход унчалик жиддий жароҳат олишмаган бўлса ҳам ёрдам берилмаса ҳалок бўлишлари мумкин эди. Сардор бутунлай беҳуш эди.

  - Ҳикояни у бошлади мен тугатаман. Хонавайрон бўлибсан жуда зўр. Яна ҳушхабар айтайми? Роса аҳмоқ ҳам бўлдинг. Aнави мегажинни отиб тўғри қилдинг. Чунки у сенга хиёнат қилиб юрганди. 

  - Ёлғон.

  - Мен айтган жойга борсанг ажойиб видеоларни кўрсатардим. 

  -Мана буни кўрса ҳам етади,- Ҳусан ноутбук узатди. 

  Бой хотини ва Козимни ишқий суратларини кўриб ўрнидан туриб кетди.

  -Ўлдираман,-деди Козимга ташланиб.

- Оғирроқ бўл,- бойга ҳам, қуролсиз одамларига ҳам таҳдид қилди Ҳусан. - Ким қимирласа бой ҳам, болалари ҳам ўлади. 

  - Сен мени етим


қилдинг. Ота-онам сен туфайли ўлиб кетишди. Ўзингча бу гўл тентак ҳеч нарсани билмади деб ўйлаганмидинг. Онам ўлими олдидан ёзган хатини қайта-қайта ўқийман ҳалиям. Сени ғажиб ташлагим келади ҳар сафар. 

  - Лекин думингни ликиллатиб хизматимни қилдинг.

  - Тўғри. Чунки номард билан мардларча курашилмайди. Тулкини тумшуғидан тутишади. Сен ўз ажалингни тарбияладинг.

  Шу пайт пистирмада турган Козимни одамлари етиб келди. Ҳусанни режаси қуйидагича эди. Йўлда Aнвара бой билан битта машинага миниши пистирмага келганда уни отиб ташлаши ва ҳайдовчини машинани тўхташга мажбур қилиши керак эди. Бироқ Сардор туфайли бари ўзгариб кетди. 

  Козим яраланганларни олиб кетишни буюрди. Бойни йигитларини бир хонага қамади. Бойни эса устига бензин сепди.      

  - Нима қиляпсан? - қичқирди бой. Сенга-ку бу кам. Лекин ҳозир бошқа чорам йўқ. Гугурт чақиши билан бой олов ичида қолди. У додлаб ёрдамга чақирди. Козим қаҳқаҳа отиб кулди. Бироқ бирдан атрофни қуролланган ҳарбийлар эгаллади. Ҳаммаси яна кутилмаган тус олди.

       ***

Бу вақтда Нажим хотинини дафн қилиш учун Ўзбекистонга олиб келганди. Фарҳод Сардор ҳақида хабар берганида ҳали маросим тугамаганди. Нажим жуда аросатда эди. Назирани дафн маросими айни у қасос олишига қулай вазият туғилганда бўлиши ҳам Нажимни қарорларини пароканда қиларди. Бир тарафда шунча йиллик интиқом ўти, бошқа томондан Назиранинг жавдираган кўзлари. Нажим охири таслим бўлди...

 

Report Page