Қашқадарёда Ватан учун жон фидо қилган мард ўғлонлар сиймоси акс эттирилган «Хотира монументи» қад ростлади (фотолавҳалар)

Қашқадарёда Ватан учун жон фидо қилган мард ўғлонлар сиймоси акс эттирилган «Хотира монументи» қад ростлади (фотолавҳалар)


undefined

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси биноси ёнида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Хотира монументи” очилди. 

 

          Ўтганларнинг хотирасини ёд этиш, уларга ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатдир. Айниқса, юртимизда қутлуғ Рамазон ойи файзу таровати кезиб юрган айни кунларда адо этилган бундай эзгу амаллар ўзгача аҳамият касб этади.

 

        Мазкур мажмуада ички ишлар тизимида самарали хизмат қилиб, жиноятчиларни қўлга олиш, зарарсизлантириш ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган 15 нафар фидойи инсон сиймоси акс эттирилган. Ватаннинг бу жасур ва матонатли фарзандлари эл-юрт осойишталигини асраш йўлида ўзининг азиз жонини ҳам аямади. Уларнинг жасорати тизимда хизмат қилаётган ҳар бир ходим учун ибрат намунаси, асл фидойилик мактабидир.

 

undefined
undefined
undefined
undefined
undefined
undefined
undefined
undefined
undefined
undefined
undefined
undefined
undefined
undefined
undefined

Суратларни Муродулло Комилов олган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати


Report Page