Қашқадарёда ЙҲХБ ходимига "Танбеҳ" эълон қилинди

Қашқадарёда ЙҲХБ ходимига "Танбеҳ" эълон қилинди

ИИВ ЙҲХББ

2020 йилнинг 3 декабрь куни саҳифамизда "Қашқадарёда бодикамерасиз ГАИ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги хақида маълумот жойланган эди.

Мазкур хизмат текшируви ўз якунига етган бўлиб, хизмат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги Низом талабларини бузганлиги учун Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ ходими Ғ.Файзиевга "Танбеҳ" интизомий жазоси эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page