Қашқадарёда 700га яқин Ўрта Осиё чўл тошбақасини (Agrionemys horsfieldii) олиб кетаётган БРОКОНЕРЬЛАР ушланди

Қашқадарёда 700га яқин Ўрта Осиё чўл тошбақасини (Agrionemys horsfieldii) олиб кетаётган БРОКОНЕРЬЛАР ушланди

https://t.me/ekoqash

2021 йил 21 май куни Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ходимлари ва вилоят ИИБ ЙПХХ, вилоят ўсимликлар карантин инспекцияси, вилоят витеринария ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи тумани “Умакай” ЙПХ мунтазам масканида тўхтатилган автомашинада ёввойи ҳайвонот дунёси объекти ҳисобланган тошбақалар табиий муҳитдан ноқонуний йиғиб-териб олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ушбу тур Ўзбекистон Республикаси "Қизил Китоби”га киритилган бўлиб, “Ўрта Осиё чўл тошбақаси” (Среднеазиатская черепаха TORTOISE Agrionemys horsfieldii)ҳисобланади. Ноёб эндимек тур ҳисобланган ушбу тошбақалар мамлакатимизнинг барча адирликларида учрайди. Мустаҳкамлашган қумлар, сертўпроқ чўлларда яшаб, тоғда денгиз сатҳидан 1300метр баландликкача кўтарилади. Баъзан водийдаги сийрак майсали даштлар ва қишлоқ хўжалиги ерлари (шудгор, полиз ва далалар) да ҳам учрайди.

 Ареалининг салмоқли қисмида сони гектарига 1,5 тадан ошмайди. Қолдиқ тоғларнинг ёнбағирларидаги локал текисликларида гектарига ўртача 11,7 та, тоғолди шағаллиқумоқ текисликларда гектарига ўртача 7,63 та мавжуд. Ареалининг қолган қисмида ушбу тур тошбақалар кам сонли бўлиб, гектарига 45,9-67,3 гача бўлган кичик локал ҳудудлар ҳам маълум.

 Кундуз пайтлари фаол ҳаёт кечиради. Июнь ойида ёзги уйқуга кетади, кейинчалик у қишки уйқуга ҳам уланиб кетади. Узунлиги 1-2 метр бўлган ин қазийди. Март ойида уйғонади ва бир неча кундан сўнг жуфтлашади. Апрель ойидан июнь ойигача 2-3 марта 2-6 тадан тухум қўяди. 80-110 кундан сўнг тухумдан ёриб чиққан тошбақачалар қишлаш учун тупроқ остида қолади. Фақатгина кейинги йилнинг баҳорида ер юзасига чиқади. Ҳаётининг ўнинчи йилида жинсий вояга етади. Улар асосан эфемер ўсимликлар, кўп йиллик ўт ва буталар билан озиқланади.


Иккинчи Жаҳон уруши даврида Ўрта Осиё тошбақаси гўштидан кўп миқдорда консервалар тайёрлашда фойдаланилган. Тошбақаларнинг антропоген омиллар таъсирида яшаш жойлари ўзгариши ва йўқ қилиниши (яйловлардан чорвачилик мақсадида узоқ йиллардан бери ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш, қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, тижорат (экспорт) мақсадида тошбақаларни овлаш ва тухумларини териш, жумладан, браконьерлар томонидан турли ноқонуний мақсадларда териб олиниши) натижасида ушбу тур камайиб кетмоқда. Манбаларда келтирилишича, сўнгги 60 йил мобайнида хўжалик фаолияти юритилиши натижасида тошбақанинг яшаш жойлари 1,5 миллион гектарга қисқариб кетган. Бугунги кунга келиб мазкур турнинг табиий популяциясини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби”нинг янги нашрига киритилган.

Браконьерлар томонидан вилоятдан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилаётган тошбақалар бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий кўриб чиқиш мақсадида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Вилоят атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштирилган ҳолда экологик муҳофаза ҳудуди ҳисобланган Бухоро ихтисослаштирилган Жайрон питомнигига тошбақалар топшириш учун жўнатилди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати




Report Page