Қашқадарёда 19 ёшли 5 нафар жиноятчи қўлга тушди

Қашқадарёда 19 ёшли 5 нафар жиноятчи қўлга тушди

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида 2019 йил 27 майга ўтар кечаси номаълум шахслар Қушхона маҳалласида яшовчи З.Э.нинг уйи ертўласидан 90 млн. сўм пули ва 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 19 ёшликлар Бўстон маҳалласида яшовчи Ш.А., Қушхона маҳалласида яшовчи Ж.Х., Хабарлик маҳалласида яшовчи М.Ў., Хўжахуросон маҳалласида яшовчи Д.Р. ва Хўжахуросон кўчасида яшовчи А.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Аниқ.уз.

"Ҳуқуқ олами" каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g




Report Page