Қашқадарёда 11-синф ўқувчиси уйидаги молхонадан осилган ҳолда топилди

Қашқадарёда 11-синф ўқувчиси уйидаги молхонадан осилган ҳолда топилди


​​Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 11-синф ўқувчиси уйидаги молхонадан осилган ҳолда топилди. Бу ҳақдаги хабарни вилоят прокуратураси ахборот хизмати тасдиқлади. Маълум қилинишича, воқеа кеча, 18 май куни тахминан соат 07:30 да содир бўлган. Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг мактаб ўқувчиси эканини тасдиқлаган Нишон туман халқ таълими бўлими бошлиғи Жаҳонгир Холмуродов марҳуманинг тумандаги 23-мактабда таҳсил олиб келганини маълум қилди. «Воқеа эрталаб соат 07:00—07:30 атрофида содир бўлган. Кутилмаган ҳолат нафақат бизни, мактаб раҳбариятини ҳам таажжубга солди», — дейди Жаҳонгир Холмуродов. Мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан жиноят иши очилган ёки очилмагани номаълум.

Report Page