Қарздор отага нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Қарздор отага нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди


Бюронинг Ховос туман бўлим иш юритувида вояга етмаганлар фойдасига алимент ва моддий ёрдам ундириш тўғрисидаги 844 та ижро ҳужжатлари мавжуд.

Бюро органларида жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонига асосан алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона тизими орқали йўлга қўйилган бўлиб, алимент ундируви бўйича август ойининг 27 куни ҳолатига 403,9 млн. сўм алимент пуллари ундирилиб белгиланган режа тўлиқ бажарилди.

Шунингдек, жорий йилнинг август ойида алимент қарздорлигини ўз вақтида тўламаган 6 нафар қарздорларга қонуний чора кўрилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг 23.02.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор С.Р.дан ундирувчи Т.Н.нинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 28.02.2022 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.Р.нинг 2022 йил феврал ойидан 2022 йил август ойига қадар 4 290 208 сўм алимент пулларини тўламаганлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар 15.08.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
47-4-моддасига асосан, жиноят ишлари бўйича Ховос туман судига юборилган ва суднинг шу кунги қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Бюронинг Ховос туман
бўлими давлат ижрочиси
Одилбек Абдурахимов

Report Page