Қарши тумани фермерлари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Қарши тумани фермерлари иштирокида йиғилиш ўтказилди




Қарши тумани фермерлари иштирокида йиғилиш ўтказилди


Вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигида Қарши туманидаги фермерлар билан қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича навбатдаги йиғилиш ўтказилди.


Вилоят раҳбари туман ҳокими Зоир Алиқулов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги масъуллари, кластер раҳбарлари, ҳудуд раислари ва фермерлар иштирокида ўтган навбатдаги йиғилишда 10 июль куни берилган кўрсатма ва топшириқлари ижроси амалда бажарилганлигини таҳлил қилиб, муҳокама ўтказди.


Шу куни таҳлиллар давомида топшириқлар юзасидан тегишли ишлар олиб борилганлиги, бунинг натижаси кўзга ташланганлиги билдириб ўтилди. Ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланаётган фермерлар янада вилоят миқёсида олдинги сафларда боришга ҳаракат қилишлари лозимлигини таъкидланиб, айрим бефарқ қолаётган, сувни исроф қилган, деҳқончиликдан йироқ одамлар туман қишлоқ хўжалиги соҳасини орқага тортаётгани бўйича ҳам хулосалар қилинди.


Йиғилишда туман мутасаддиларга аниқ вазифалар ва муддат белгиланди.

Report Page