Мавжуд бинолар ўрнида мактаблар ташкил этиш орқали ўқувчи ўрнини кўпайтириш таклиф этилмоқда

Мавжуд бинолар ўрнида мактаблар ташкил этиш орқали ўқувчи ўрнини кўпайтириш таклиф этилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унга мувофиқ, 71 та касб-ҳунар коллежларининг бино-иншоотларидан умумий ўрта таълим муассасалари сифатида фойдаланиш учун 68 та касб-ҳунар коллежларининг бино-иншоотларидан умумий ўрта таълим муассасаларига қўшимча ўқув биноси қуриб берилгунига қадар вақтинча бепул фойдаланиш учун халқ таълими тизимига ўтказиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари Тошкент шаҳрида намунавий лойиҳа асосида қурилган 13 та собиқ умумтаълим мактабларининг бино-иншоотлари халқ таълими тизимига қайтариш орқали қувватига нисбатан ўқувилар сони кўп бўлган мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамалаш режалаштирилган. 

Мазкур Фармойиш асосида бино-иншоотларни халқ таълими тизимига ўтказиш ва натижада халқ таълими муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва қувватига нисбатан ўқувчилар сони кўп бўлган мактабларда таълим олаётган ўқувчилар учун муносиб шароитлар яратилади.

Report Page