Қариндошлар жанжалининг оқибати

Қариндошлар жанжалининг оқибати

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 26 август куни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшовчи 37 ёшли Ш.Б. маст ҳолда уйи ҳовлисида шу маҳаллада яшовчи 24 ёшли жияни С.Т. билан ўзаро жанжаллашаётганида, уларни ажратмоқчи бўлган С.Т.нинг отаси 47 ёшли Б.Б.ни пичоқ билан жароҳатлаган.

Натижада Б.Б. касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Б. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page