Қариндошлар ўртасидаги жанжал қон тўкилиши билан якун топди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 24 февраль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи И.Э. шу маҳалла ҳудудида ўзаро жанжал туфайли қариндоши Б.Б.ни ураётган вақтида Б.Б.нинг онаси воқеа жойига келиб, И.Э.нинг бошига тош билан уриб жароҳат етказган.
Натижада И.Э. касалхонага ётқизилиб, аёл қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси