Қарийб 11 миллион сўмлик пиротехника воситалари ноқонуний муомаласининг олди олинди

Қарийб 11 миллион сўмлик пиротехника воситалари ноқонуний муомаласининг олди олинди


Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 23 ноябрь куни соат 21:30 ларда Бухоро тумани ҳудудида олинган маълумотлар асосида пиротехника воситаларининг қонунга хилоф равишда тарқалишига қарши курашиш мақсадида ўтказилган тадбир давомида, Бухоро тумани "Работиқалмоқ" МФЙ ҳудудида фуқаро Ж.Т. 1 дона картон қутини олиб кетаётган вақтда ходимлар томонидан унинг олдига борилиб, ушбу қути ичида нима борлиги сўралганда фуқаро Ж.Т. пиротехника воситалари мавжудлигини маълум қилган. Шундан сўнг, ушбу қути холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 48 блок "Трения" ёзувли пиротехника воситалари мавжудлиги аниқланган. Шунингдек, фуқародан унда мавжуд шу каби воситалар ихтиёрий равишда топширилиши сўралганда, яшаш хонадонидаги 51 блокда устида “Трения” ҳамда "Британик" ёзувли пиротехника воситаларини тақдим қилган. 

Фуқаро Ж.Т.дан 72 блокда “Трения” ҳамда 27 блокда “Британик” номли умумий ҳисобда 99 блокда 59400 дона пиротехника воситалари қонуний тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда, фуқаро Ж.Т.га нисбатан Миллий гвардия вилоят бошқармаси суриштирув бўлими томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси