Қарама-қарши йўналишга чиқиб кетишининг оқибатида...
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 23 июль куни соат 04:00ларда Самарқанд шаҳар Тошкент кўчасида яшаган 27 ёшли Ж.А. “Nexia” русумли автомашинасини Ибн Сино кўчасида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Пастдарғом туманида яшовчи 30 ёшли Л.Н. бошқарувидаги “ЗИЛ” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси, Ж.А. жароҳат олиб касалхонага олиб борилаётган вақтида ва унинг йўловчиси қариндоши 24 ёшли П.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси