Қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланиш бир ҳайдовчининг вафоти билан якун топди
ИИВ ЙҲХББЖорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 8:00 ларда Юқоричирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасининг берган хабарига кўра, Тошкент вилояти, Паркент тумани, Марказий маҳалласи ҳудудидан ўтган 4R-15 “Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор” автомобиль йўлининг 66-километрида ҳайдовчи, 1960 йилда туғилган З.М. “Daimler-Benz” русумли автомобилда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган К.Н. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомобиль билан тўқнашган.
Натижада, “Матиз” русумли автомобиль ҳайдовчиси 48 ёшли К.Н. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, йўловчи 37 ёшли В.Б. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланмасликларини, белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати