Қандолат фабрикасидаги ёнғин

Қандолат фабрикасидаги ёнғин

Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 12 июнь куни соат 20.45ларда Жиззах шаҳар Ҳ.Олимжон маҳалласи Р.Ахмуродов кўчасида жойлашган “Бону ширинликлари” МЧЖга қарашли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш фабрикасида ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Натижада фабрика биносининг 400 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ҳамда қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси