Қалбаки пуллар манзил колонияда чоп этилмаган!

Қалбаки пуллар манзил колонияда чоп этилмаган!

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 19.10.2022 куни ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёда маҳкум 500 миллион сўм қалбаки пул босиб чиқаргани аниқланди” сарлавҳаси билан тарқалган хабар юзасидан маълумот

Хабарда жорий йилнинг 12 октябрь Қашқадарё вилоятидаги ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Косон туманида яшовчи фуқаро Турдиев 500 миллион сўм қалбаки пулни 125 миллион сўмга сотмоқчи бўлгани, Турдиев қалбаки пулларни 4 минтақавий ҳудуд 34 сон манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум Ғайбуллаевдан унинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзанди орқали олганлиги айтилган. 

Олиб борилган суриштирув давомида юқоридаги ҳолатга 34-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкум Ш.Ғайбуллаев ҳам ушбу гуруҳ аъзоларига колонияда туриб телефон орқали алоқада бўлиб, етакчилик қилганлиги аниқланганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилоят Қарши шаҳар бўлимининг 2022 йил 12 октябрь кунидаги алоқа хатига асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми “в” банди, 176-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилган. Маҳкумга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси қўлланилган.

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати



Report Page