Қайси вилоятда қанча одам уй карантинига олингани маълум бўлди
doridarmon_ak![](/file/ec1093d234e4640ac08a5.png)
«Жорий йилнинг 27 февралидан 22 мартига қадар республикага чегара орқали кириб келган 837 минг нафар фуқаро [бирламчи] тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, эпидемик вазият нохуш бўлган давлатлардан келган 19 479 нафар шахс 14 кунлик тиббий карантинга олинган.
Ҳозирги кунга келиб, улардан 6 748 нафари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларининг хулосалари асосида карантиндан ечилган, қолган 12 731 нафари тиббий кузатувда қолмоқда. Улардан 7 416 нафари тиббиёт масканларида, 5 315 нафари уй шароитида карантин ўтамоқдалар», деди Ғиёсов.
ИИВ расмийси қайси ҳудудда қанча одам уй карантинига олинганига ҳам ойдинлик киритди:
- Тошкент шаҳрида – 1 794 нафар
- Тошкент вилояти – 783
- Навоий в. – 380
- Бухоро в. – 373
- Жиззах в. – 336
- Наманган в. – 311
- Сурхондарё в. – 262
- Самарқанд в. – 250
- Хоразм в. – 218
- Қашқадарё в. – 202
- Андижон в. – 170
- Фарғона в. – 157
- Қорақалпоғистон – 44
- Сирдарё в. – 35.
«Уларнинг барчаси, яъни 5 315 нафари ҳудудий профилактика инспекторлари томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя этиши юзасидан расмий огоҳлантирилдилар», деди Шоҳруҳ Ғиёсов.
"Дори-Дармон"АК матбуот хизмати
Янада кўпроқ янгиликлар doridarmon_ak телеграм каналида