Қадрли ва жонкуяр ҳамкасб-ҳамкасабаларим!

Қадрли ва жонкуяр ҳамкасб-ҳамкасабаларим!


Сизларни "Тиббиёт ходимлари куни"- касб байрами билан барчангизни самимий муборакбод этаман.


Фахр билан айта оламанки, вилоятимиздаги барча тиббиёт ходимлари халқимиз саломатлиги йӯлида туну кун шижоат билан хизмат қилиб келмоқда. Инсон ҳаётини асрашдек машаққатли касб эканлигини халқ ӯз сўзи ва назари билан баҳо бериб келмоқда. Шундай экан, уларнинг саломатликларини асрашда жонбозлик кўрсатайлик.


Бугун вилоятимизда қарийб 40 минг нафарга яқин тиббиёт ходимлари фаолият юритишади. Уларнинг 75 фоизини хотин - қизлар ташкил қилади. Энг аҳамиятлиси тиббиёт ходимлари орасида 12 нафар фан докторлари, 38 нафар фан номзодларининг фаолият олиб бориши вилоятимиз тиббиётининг юксак салоҳиятини кўрсатиб турибди. Ўз меҳнати, билим ва тажрибаси юқори ва жамиятда фаол ҳамкасбларимиз Юртбошимизнинг фахрли давлат мукофотлари билан тақдирланмоқдалар.


Шунингдек, тиббиёт тизимига қаратилаётган эътибор, уларнинг ташаббуслари билан сўнгги йилларда соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Республика ихтисослаштирилган марказлари ҳудудий филиаллари замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди, муассасаларга малакали мутахассислар жалб этилди. Ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бевосита ҳудудларнинг ўзида амалга ошириш имкони яратилди. Энг асосийси, бирламчи тиббиётни аҳолига яқинлаштириш чоралари кўрилди.

Азиз, меҳнаткаш, фидоий ва жонкуяр ҳамкасбларим!

 Давлатимиз равнақи йўлида олиб бораётган эзгу ва шарафли ишларингизга омад ёр бӯлсин. Барчангизга халқимиз саломатлиги учун садоқат билан олиб бораётган фаолиятингизда куч-ғайрат, шижоат ва мувафаққиятлар тилайман. Ҳамиша беморлар дардига малҳам бўлингу, асло ӯзингиз бемор бӯлманг, байрамингиз қутлуғ булсин.


Ҳурмат ва эҳтиром билан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Туракул Арзикулов.

Report Page