«ҚУВВАТ» МУЛЬТСЕРИАЛИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ СОНИ 

«ҚУВВАТ» МУЛЬТСЕРИАЛИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ СОНИ 

https://t.me/minenergy_uz

 Қиш фаслининг асосий байрамида «Қувват» мультфильмининг Янги йилга бағишланган сони болажонлар учун яна бир туҳфа бўлди. Ушбу болаларга мўлжалланган мультсериал Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ ташаббусига кўра яратилмоқда.

 Мультсериал қаҳрамонлари Тоҳир ва Зуҳра бу гал Янги йилни кутишга тайёрланмоқда. Ҳали кичик бўлишига қарамай, болалар ушбу муҳим байрамга қандай тайёргарлик кўриш кераклигини билади: пирог пишириш, уйни йиғиштириш ва албатта, кўркам чироқлари ёниб турган арчани ясатиш керак. Нуқул оёқ остида ўралашаётган “Карамелька” лақабли мушукчага қарамай, болалар ишга киришиб кетади. 

Аммо ўйланган режаларни амалга оширишга сув, электр ва газ таъминоти билан боғлиқ айрим муаммолар халал беради, бу воқеа эса тушда содир бўлади. Бундай муаммолар нима сабабдан пайдо бўлганлигини болаларга уларнинг билимдон дўсти — робот Қувват тушунтириб беради. У болаларга сув ва табиий газ каби табиий ресурслар, шунингдек электр энергиясини тежаш, улардан тежамкорлик билан фойдаланиш зарурлигини тушунтиради. Электр энергияси, сув ва газдан самарасиз фойдаланиш уларни уйларга, шунингдек бошқа объектларга етказиб берилишда вақтинчалик узилишларга олиб келади. Буни тушунишга ўрганган болалар ва катталар тегишли шарт-шароитларни яратади, ана шунда газ ва сув, электр энергияси таъминотида узилишлар бўлмайди.

Қувват болаларга аввалги серияларда нималарни ўргатганлигини эслатади. Масалан, газдан фақат таом пишириш учун фойдаланилмайди, электрэнергия ҳам асосан, газдан фойдаланиб ишлайдиган ИЭС да ишлаб чиқарилади. Шу сабаби бизнинг юртимизда атом электростанцияси қурилиши олиб борилмоқда, унинг фаолияти учун табиий газ талаб қилинмайди. Бундан ташқари, газдан автотранспорт, иситиш батареяларига иссиқ сув узатишда фойдаланилади. Яъни, газ тежаб ишлатилмаса, кўплаб муаммолар вужудга келиши мумкин. Худди шу қоида электр энергияси ва сувга нисбатан ҳам амал қилади.

Мультфильм қаҳрамонлари робот Қувватнинг сабоқларини яхши ўзлаштириб олади ва уларнинг уйида муаммолар ҳал бўлди — ранг-баранг чироқлари ёниб турган арча кўзларни қувонтиради, пишаётган пирогнинг хушбўй ҳиди таралмоқда, сув ёрдамида Зуҳра уйни янада тозалаб олади. Мультфильм қаҳрамонлари, улар билан бирга қизиқарли ва фойдали «Қувват» мультфильмининг кичик томошабинлари уйларидаги сув, газ ва электроэнергия каби қулайликлардан оқилона фойдаланишга ўрганади!

                    

   Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати  


Report Page