ҚУМҚЎРҒОНДА ИККИ ЎҒИРЛИК ЖИНОЯТИ ФОШ ЭТИЛДИ

ҚУМҚЎРҒОНДА ИККИ ЎҒИРЛИК ЖИНОЯТИ ФОШ ЭТИЛДИ

Қумқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ҳалол топилмаган луқманинг ҳаловати бўлмайди.  Осон пул топиш илинжида бировнинг ҳаққига хиёнат қилиш эса жиноят. Қумқўрғон туман ИИБ томонидан Денов туманидан Қумқўрғонга келиб, содир этилган ўғирлик жинояти фош этилди.


2021 йил 28 сентябрь куни Қумқўрғон тумани “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи Ш. Бобохонов хонадонидан бир бош бузоғини номаълум шахс ўғирлаб кетганлиги тўғрисида туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.


Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилган. Натижада Денов тумани фуқароси С.Т ва А.А томонидан содир этилган бир эмас, икки жиноят аниқланган.


Олиб борилган тергов суруштирув ҳаракатлари давомида туманинг “Янгиер” маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Абсоатовнинг яшаш уйи молхонасида баҳоси 3.000.000 (уч миллион) сўмлик бир бош бузоғини ўғирлаб кетган шахслар ҳам Деновлик С.Т ва А.А эканлиги маълум бўлган.


Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.


"Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади", деб бежизга айтишмаган.


Қумқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page