ҚОШ ТЕРИШНИ ЭРИ ТАЛАБ ҚИЛИШИ
(@Savollar_kanal 4125-савол)Ассалому алайкум! Қош теришга алоқдор саволларни ўқидим, жавобларини ҳам. Агар турмуш ўртоғи буни талаб қилсачи? Унга бу мумкинмаслиги айтилган, лекин қош териб ўзига қараб юришни талаб қилади. Эркагининг буйруғини бажариш керак, дейилган. Бунақа вазиятда аёл қандай йўл тутиши керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Эрни Аллоҳ рози бўладиган буйруқларини бажариш керак. Аллоҳ норози бўладиган бу каби ишларда итоат қилмаслик керак.
عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه)
Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати