ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

https://t.me/minenergy_uz

Ноябрь ойида “Ўзенергоспектсия”нинг Қорақалпоғистон бўлими ва Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда ўтказилган тадбирлар давомида истеъмолчиларнинг электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари ва электр энергиясидан фойдаланиш қоидабузарликлари аниқланди. 

Ўтказилган ўрганишлар давомида истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда ва ушбу ҳолатлар бўйича қоидабузарликка йўл қўйган истеъмолчиларга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига асосан етказилган зарар бўйича ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинаётир.

Натижалар шуни кўрсатадики, Тўрткўл тумани “Тўрткўл қурувчи таъмир идеал“ МЧЖга тегишли ғишт маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида 83,2 миллион сўм, “Bodanli Acman” фермер хўжалигида 13,8 миллион сўм ва Амударё тумани “Жумуртау Нерудник“ МЧЖга тегишли тош майдалаш цехида электр энергиядан фойдаланиш бўйича 58 миллион сўм қайта ҳисоб қилинди. 

Ачинарлиси, бундай ноқонуний ҳолатларни айрим истеъмолчилар билиб туриб қилганидир. Давлат мулкига бўлган бундай муносабатни қандай изоҳлаш мумкин?! 

Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади, дейди доно халқимиз. Шу нақлга амал қилган ҳолда “Ўзэнергоинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими истеъмолчиларни электр энергиясидан тўғри ва тежамкор фойдаланишга, табиий бойлигимизни тежаш ва келажак авлодга қолдиришда ўз ҳиссаларини қўшишни илтимос қилиб қоламиз.


Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати билан “Ўзэнергоинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ҳамкорликда.







Report Page