ҚОНУН ОЛДИДА ЖАВОБ БЕРАДИ
Ўзгалар мулкига кўз олайтириш азалдан иснод саналган. Мана шундай қинғирлик кетидан кун кўришни кўзлаб келаётган шахслар ҳам, афсуски, орамизда бор. Бироқ бу каби жиноятлар эртами-кечми юзага чиқиши аниқ. Бундай кимсаларга эса қонунчиликда тегишли жавобгарлик белгиланган.
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган В.Халил (исмлари ўзгартирилди) ана шундай шахслардан бири бўлиб чиқди. У ижтимоий тармоқлар орқали содир этилаётган фирибгарлик жиноятига қўл урди. Яъни, Ғиждувон тумани “Зарангари” маҳалласида яшовчи С.Алининг пластик картасидан алдов йўли билан 1 миллион 272 минг сўм пулларини ечиб олади.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатларини олиб боришди. Натижада В.Халилнинг қилмиши фош этилди. Ҳозирги кунда ушбу шахснинг худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
М.АҲАДОВ,
ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.