ҚОН КЕТИШ СЕҲРИ

Muallif: Shariy ruqiya
Қон кетиш сеҳри, назиф ва истеҳоза сеҳри ҳам дейилади бу сеҳр фақат аёлларда бўлади.
ҚОН КЕТИШ СЕҲРИ ҚАНДАЙ РЎЙ БЕРАДИ?
Сеҳрнинг бу тури фақат аёлларда рўй беради. Сеҳргар сеҳр қилинаётган аёлга жинини кирғизиб, ундан назиф келтиришга буюради. Жин аёлнинг танасига кириб олса, унинг қон томирларида қон билан айланиб юради. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам «Шайтон одам боласининг қон йулларида оқиб юради». (Буҳорий «фатҳ» 4-жилд, 282-саҳифа ва Муслим «Нававий» 14-жилд, 155-саҳифа)
Қачонки жин бачадондаги томирга етгач, сакрайди ва томир ёрилиб, ундан қон оқа бошлайди.
عن أُمُّهِ حِمْنَةَ بِنْتِ جَحْشٍ، قالت: «كُنْتُ أُسْتَحَاضُ حَيْضَةً كَثِيرَةً شَدِيدَةً، فأتَيْتُ رسولَ اللَّه صلى اللَّه عليه وسلم أسْتَفْتِيهِ وَأَخْبِرُهُ، فَوَجَدْتُهُ في بَيْتِ أُخْتِي زَيْنَبَ بِنْتِ جَحْشٍ، فَقُلْتُ : یارسولَ اللَّه إنِّي امْرَأةٌ أُسْتَحَاضُ حَيْضَة كَثِيرَةً شَدِيدَةً فَمَا تَرَى فيها قد منَعَتْنِي الصَّلاَةَ والصَّوْمَ؟ فقال: أنْعَتُ لَكِ الكُرْسُفَ فإنَّهُ يُذْهِبُ الدَّمَ. قالت: هُوَ أكْثَرُ مِنْ ذَلِكَ. قال: فَاتَّخِذِي ثَوْباً. فقالت: هُوَ أكْثَرُ مِنْ ذَلِكَ، إنَّمَا أثُّجُّ ثَجًّا. قال رسولُ اللَّه صلى اللَّه عليه وسلم: سَآمُرُكِ بِأمْرَيْنِ أيُّهُمَا فَعَلْتِ أجْزَى عَنْكِ مِنَ الآخَرِ، فإنْ قَوِيتِ عَلَيْهِمَا فأنْتِ أعْلَمُ. قال لَهَا: إنَّمَا هَذِهِ رَكْضَةٌ مِنْ رَكْضَاتِ الشَّيْطَانِ،»
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам дан, Ҳамна бинту Жахш «Истеҳоза» (тўхтовсиз оқиб турувчи қон) хақида сўраганида, дедилар: «Албатта бу шайтоннинг сакрашларидан биридир». Термизий ҳасан, саҳиҳ, деганлар. Мен бу ҳадис ҳақида Муҳаммад ибн Исмоил Буҳорийдан сўраганимда ҳасан ҳадисдир, деб айтди, деганлар. Бошқа бир ривоятда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дан «Бу (истеҳоза) томирдандир, ҳайз эмас», деганлар. (Ушбу иккинчи ривоятни, Аҳмад ибн Ҳанбал ва имом Насоий «жаййид» санад билан ривоят қилишган.)
Демак, ушбу икки ривоятнинг хулосасидан маълум бўлишича, истеҳоза аёл бачадонидаги томирларнинг бирида шайтон сакрашидан ҳосил бўлади.
НАЗИФ ЎЗИ НИМА?
Назиф – фақиҳлар истилоҳида «истеҳоза» деб аталувчи, табиблар наздида «назиф» деб номланувчи бачадондан келувчи қондир. «Ибнул Асийр айтади: Истеҳоза – аёл кишининг одатий ҳайз келиш кунлари ўтса ҳам, давом этиб келаётган қондир».
ҚОН КЕТИШ СЕҲРИНИНГ МУОЛАЖАСИ!
Сеҳрни муолажа қилиб кеткизиш уч босқичда кечади:
Биринчи босқич: «Муолажа аввалидаги босқич»
1️⃣ Покиза, иймоний об-ҳаво (муҳит)ни ҳозирлаш. муолажа бўлаётган уйдаги суратлар (жонли нарсаларнинг сурати, хоҳ чизилган, хоҳ фотосурат бўлсин) ва тимсоллар (жонли нарсаларнинг ҳайкали ва ўйинчоқ кабилар) ни муолажа вақтида малоикалар уйга киришлари учун олиб ташланади;
2️⃣ Бемор ёнидаги тумор ёки тилсим (кўзмунчоқ каби касалликдан сақлайди деб осилган буюмлар) ни олиб ёқиб юбориш;
3️⃣ Муолажа қилинаётган жойда муолажа кайфиятига халақит қиладиган асбоблар бўлмаслиги;
4️⃣ Руқия қилинадиган жойда шариатга хилоф ишлар бўлмаслиги лозим, масалан, тилла тақиб олган эркак киши ёки тамаки чекаётган кишининг бўлмаслиги кабилар;
Иккинчи босқич: «Муолажанинг кайфияти»
1️⃣ Руқия ўқиш. Таҳорат олиб икки ракат нафил намоз ўқиб дуо қиласиз яъни АЛЛОҲ ТАОЛОДАН таолодан қиладиган руқиянгизни манфаатли қилишини, сизга қилинган сеҳр ботил бўлиб, шифо топишингиз сўрайсиз.
2️⃣ Сувга руқия ўқиб, шу сувга аёл уч кун давомида ғусл қилади.
3️⃣ Сувга шифони ният қилиб «Анъом» сурасининг 67-оятини «мустақор» калимасигача 70-марта ўқиб, эрталаб оч қоринга тиш ювмасдан аввал 1л ни, икки ёки уч ҳафта мобайнида ичиш тавсия қилинади. АЛЛОҲнинг изни билан қон тўхтайди.
Учинчи босқич: «Муолажадан кейинги босқич»
Агар беморга АЛЛОҲ шифо бериб, соғайиб кетса АЛЛОҲГА ҳамду-сано айтиб берган шифоси учун шукр қилиб янада АЛЛОҲГА муҳтож эканини ҳис қилиши лозим. АЛЛОҲ ТАОЛО таоло Иброҳим сураси 7-оятида:
وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
«Роббиларингиз: «Агар шукр қилсангизлар сизга (неъматларимни) зиёда қилурман, гарчи куфр қилсаларингиз албатта, азобим қаттиқдир!» деб билдирган».
Ушбу босқичда беморни қайта сеҳрлашлари мумкин. Чунки сеҳр (яъни иссиқ-совуқ) билан шуғулланиб юрувчи буюртмачилар, тузалиб шифо топган беморни билиб қолсалар дарҳол сеҳргарнинг ҳузурига яна сеҳрни янгилаш мақсадида югуриб борадилар. Шунинг учун ҳам бемор муолажа қилиб даволанаётганини бирор кишига билдирмаслиги керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бемор ушбу муҳофаза (қўрғон) воситаларини билиши лозим:
1️⃣ Намозларни вақтида ўқиш;
2️⃣ Мусиқа эшитмаслик; (чунки бу иш шайтонни семиртиради);
3️⃣ Уйқудан олдин таҳорат олиш ва «Оятул-курсий»ни ўқиш;
4️⃣ Ҳар бир иш олдидан «Бисмиллаҳ»ни айтиш;
5️⃣ Бомдод намозидан сўнг: «Ла илаҳа иллал-лоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳулмулку валаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин Қодийр» ни 100 марта ўқиш;
6️⃣ Ҳар куни АЛЛОҲнинг китобидан тиловат қилиш, агар ўқишни билмаса, тинглаш;
7️⃣ Тонгда ва тунда ўқиладиган зикр ва дуоларни тарк қилмасдан ўқиб туриш
📝Kаналимизга уланиш учун босинг✅
