ҚОИДАБУЗАР ҲАЙДОВЧИЛАРГА ҚАТЪИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

ҚОИДАБУЗАР ҲАЙДОВЧИЛАРГА ҚАТЪИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобус йўналишларида тартибли ва сифатли хизматни ташкил этиш мақсадида белгиланган қонун-қоида ва меъёрларга амал қилмаган ҳайдовчи ва чиптачиларга интизомий чоралар қўллаш қатъий давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 12 ноябрь куни ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента”, “Жамоат назоратчиси” каби гуруҳларда тарқалган видеода 12 автобус саройи тасарруфидаги 131- йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси М.Абдураимов йўловчи ташиш қоидаларига амал қилмагани, енгил автомобилларнинг ҳаракатига ҳалақит бергани, шунингдек, бошқа йўналишдаги автобусларни қувиб ўтишда қўпол қоидабузарликка йўл қўйгани акс этган. Жамият томонидан ушбу ҳолат батафсил ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчи автобус саройида хўжалик ишларига жалб этилди.

Бундан ташқари 100-йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси Б.Икромов ҳаракатланиш вақтида санитария талабларига амал қилмай, салонда тамаки маҳсулоти истеъмол қилгани учун ойлик маошидан 10 фоиз миқдорда жаримага тортиладиган бўлди.

Report Page