ҚИЗИЛРАВОТ ОБОД МАСКАН БЎЛАДИ

ҚИЗИЛРАВОТ ОБОД МАСКАН БЎЛАДИ



Ромитан туман марказидан олис ҳудудда жойлашган Қизил Равот аҳоли пунктининг умумий ер майдони 294 минг гектарни ташкил этади. Бу манзилда Қизилқум чўлларидек бағри кенг, жўмард одамлар яшайди. 133 оилада 521 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 267 нафари хотин-қизлардан иборат. " Обод қишлоқ" дастури асосида ҳудуддаги 1 та трансформатор таъмирланди. 960 та симёғочларни янги бетон устунларга алмаштириш режалаштирилган. Бугунги кунда 102 та симёғочлар янгиланди. 12 та кўчага ёритиш чироқлари ўрнатилди. Қизил Равот қишлоғи ҳамда Қизилқум қишлоқлари ички кўчалари асфальт қилинди.

Вилоят прокурори М.Истамов Қизил Равотда бўлиб, қизилравотликларнинг яшаш шароити, барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, ободонлаштириш ишлар билан танишди. Қайта реконструкция қилинаётган 320 ўринга мўлжалланган мактаб биноси, 60 ўринли боғчада амалга оширилаётган қурилиш ишлар сифати, асфальтлаштирилаётган йўлларни кўздан кечирди. 

М.Истамов ҳудуддаги таълим масканларида ўқувчилар учун яратилган шароитларни ўрганди.

Шунингдек, тажрибали кўп тармоқли фермер Нарзулло Бафоев далаларида бўлди. 35 та қорамол, 400 бош қўй, 3 гектар чорбоғ, 3 гектар қовун-тарвуз ва шоли экиб эл дастурхони тўкинлигига ҳисса қўшаётган фермер билан дилдан суҳбатлашди. 


Бу ерда истиқомат қилаётган 55 та хонадонларни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3500 метр масофада қувурларни тортган "Сантехразно люкс" МЧЖ томонидан бажарилган ишларни кўрди.

Бундан ташқари М.Истамов 2012 йилдан бери фермерлик қилиб танилган Ёқуб Тенбаев раҳбарлик қилаётган “Абдулжаббор -Нурлан” фермер хўжалигининг шоли далаларида бўлди. Фермер хўжалиги раҳбарининг ишлаб чиқаришини янада кенгайтириш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Қизил Равот ҳамда Гугуртли қишлоқ фуқаролари мурожаатларини кўриб чиқиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида қилоят прокурорининг сайёр қабули ташкил этилиши қизилравотликларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилди дейиш жоиз. 2 та мурожаат жойнинг ўзида ҳал этилиб, мурожаатларда тушган таклифларга биноан ҳудуд аҳолиси учун ичимлик суви келтириш, янги тиббиёт маскани қуриш, йўлларни асфальтлаштириш бўйича янги режалар белгилаб олинди.

Туман ҳокимлиги томонидан қишлоқ врачлик пунктига янги тиббиёт машинаси берилиши туман марказидан узоқда яшаётган аҳоли учун ўзига хос совға бўлди.


Report Page