ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 


Кейинги йилларда озиқ-овқат хавфсизлиги жаҳон ҳамжамияти олдидаги энг долзарб масалалардан бирига айлангани сир эмас. Иқлимнинг кескин ўзгариши натижасида рўй бераётган табиий офатлар, сув тақчиллиги, қурғоқчилик каби омиллар таъсири вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Бунинг натижасида жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин кўтарилиш ҳолати кузатиляпти. 

Муаммони соҳани янги инновацион технологиялар ҳамда илмий ютуқларни амалиётга жорий этиш орқали ечиш мумкинми? 

22-23-май кунлари “Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг инновацион технологиялари” мавзусида Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида бўлиб ўтаётган халқаро илмий-амалий анжуманда соҳа мутахассислари ана шу муаммо юзасидан ўз тадқиқотлари ва илмий изланишлари билан ўртоқлашмоқда. 

Халқаро анжуманни университет ректори, профессор Худайназар Юнусов очиб берди ва барча меҳмонларни қутлади. Ректор конференция мавзусининг айни кундаги долзарблиги, бу борада таълим масканида олиб борилаётган илмий изланишлар ва тадқиқотлар хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди, шунингдек, ҳамкор олий таълим муассасалари билан қилинаётган ҳамкорликлар хусусида сўзлади. 

Халқаро конференцияда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Эрон Ислом Республикасидан соҳа мутахассислари, ёш олим ва тадқиқотчилар онлайн ва офлайн тарзда иштирок этишмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Фан ва таълим соҳасини ривожлантириш бошқарма бошлиғи ўринбосари в.ф.д., профессор С.Мавлонов, Ўзбекистон экологик партияси Марказий Кенгаши ижроия қўмитаси раиси, қ.х.ф.д., профессор А.Ҳамзаев, "Государственный Аграрный Университет МСХА имени К.Тимиразева", д.б.н., профессор М.Мазиров, Ўзбекистон миллий университети б.ф.д., Олий аттестатсия комиссиясининг жамоатчилик кенгаши раиси, профессор Л.Гафурова, Казахского Националного аграрного исследователского университета Ж.Бакенова, Теҳрон шаҳри "АРИАШИМИ" компанияси бош мутахасиси, олим-агроном Жавод Кобе (Эрон Ислом Республикаси), ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети профессори Б.Худояров, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш инженерлари институти т.ф.н. доцент Дж.Алижанов САМДВМЧБУ т.ф.н., доцент А.Жахангиров ҳамда САМДВМЧБУ таянч докторанти А.Акрамов томонидан илгари сурилган фикрлар ва тадқиқотлар натижалари шуьлар жумласидандир.

Халқаро конференцияда қишлоқ хўжалиги муаммолари, чорвачилик, ўсимликшунослик, экология, қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда илғор агротехнологиялар, сувни тежайдиган замонавий технологиялардан фойдаланишни янада кенгайтиришга алоҳида аҳамият бериш, сохада илмий хамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. 

Конференция ишида Агротехнология, ишлаб чиқаришни механизатсиялаштириш ва автоматлаштириш" кафедраси қ.х.ф.ф.д., ПҲД Н.Бобоева координаторлик қилди. 

Конференцияда мутахассислар иштирокида кўриб ўтилган масалалар ва таклифлар озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланишига хизмат қилади. Тадбир жараёнида бу алоҳида қайд этилди. 

Конференция шўъбаларга бўлинган ҳолда давом этмоқда... 


🏛  Ахборот хизмати





Report Page