ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ


Маълумки, қишлоқ хўжалиги мамлакат иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири ҳисобланади. Шу боис мазкур соҳани янада тараққий эттириш бугунги куннинг муҳим масалаларидан биридир. 

 Тошкент вилояти ҳокимлигида "Қишлоқ хўжалиги - иқтисодий барқарорлик ва халқ фаровонлигининг асосий омили" мавзусида ўтказилган матбуот анжумани ҳам ана шу долзарб масалаларга бағишланди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Камолиддин Шерматов, ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари масъуллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Матбуот анжуманида вилоятнинг қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан самарали фойдаланиш, соҳага инновацион технологияларни жорий қилиш, паст ҳосилли экин майдонларини қисқартириш ҳисобига юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, соҳадаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш масалалари тўғрисида сўз юритилди. 

Маълумот ўрнида:

Тошкент вилоятининг қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган жами ер майдони: 772 061 га.

1.Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони: 374 566 га (ердан фойдаланувчилар сони 8 656 та,). Шундан:

– пахта - 73 000 га (19,5%);

– ғалла - 117 300 га (31,3%);

– сабзавот - 27 618 га (7,4%);

– полиз - 3 069 га (0,8%);

– боғлар - 30 533 га (8,2%);

– токзорлар - 13 412 га (3,6%);

– бошқа экинлар - 109 634 га (29,3%);

Етиштириладиган ялпи маҳсулот - 4 054 339 тн. Шундан:

– пахта - 219 600 тн (5,4%), ҳосилдорлиги 30.1 ц/га;

– ғалла - 653 320 тн (16,1%), ҳосилдорлиги 55.7 ц/га;

– сабзавот - 1330 970 тн (32,8%);

– полиз - 80 359 тн (2%);

– боғлар (мева) - 253 248 тн (6,2%);

– токзорлар (узум) - 102 821 тн (2,5%);

– бошқа экинлар - 1 414 021 тн (34,9%);

2. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони - 48 563 га. Етиштириш ҳажми - 996 319 тн. Шундан:

– сабзавот - 34 378 га (70 %),772460 тн (77,5%);

– полиз - 3 928 га (8%),86327 тн (8,6%);

– картошка - 553 га (1%),10689 тн (1,7%);

– боғ ва токзорлар - 9 704 га (21%),126842 тн (12,2%);

3. Қайта ишлаш, экспортга йўналтириш ва мавжуд техникалар.

 Қайта ишлаш корхоналари сони 207 та, қуввати 417062 тн, амалда қабул қилинган хом ашё 51557 тн (қувватига нисбатан 12,4 %).

 Омборхоналар сони - 256 та, қуввати 148 минг 249 тн, 

Экспортёр корхоналар сони - 192 та, экспорт прогнози 210 млн АҚШ долл., 308 минг тн (амалда 107 млн АҚШ долл., 107,3 минг тн).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш, қайта ишлаш, саралаш, қадоқлаш ва сотишга ихтисослашган логистика марказлари сони - 1 та, қуввати 3000 тн.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган техникалар:

– пахта-ғаллачилик йўналишида 15 670 та;

– мева-сабзавотчилик йўналишида 5 203 та.

Матбуот анжуманида мутахассислар журналист ва блогерларнинг соҳага оид саволларига атролича жавоб беришди. Шунингдек, кўтарилган муаммолар шу ернинг ўзида масъуллар назоратига олинди.

Жараёнда самарали фаолият юритиб келаётган фермер хўжалиги раҳбарлари, соҳани ёритишда фаоллик кўрсатаётган журналист ва блогерлар вилоят ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page