ҚИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?

ҚИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?


#фвб

#ҳисобот

Маълумки, юртимизга совуқ кунларнинг кириб келиши муносабати билан аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик манбаига эҳтиёж ошади, бундай вақтларда шаҳар худудида ёнғинлар содир бўлиш эҳтимоли ошади. 

Шу муносабат билан, Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ФВБ бўлими бошлиғи подполковник Дилшод Ишанқулов МФЙ раислари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда йил давомида кузатилган фавқулодда вазиятларга тўхталди.

Тадбир иштирокчиларига содир бўлган ёнғинлар тўғрисида ҳисобот берилди. Унга кўра, 2021 йилнинг 11 ойининг биринчи ўн кунлиги бўйича Оҳангарон шаҳри ҳудудидаги ёнғинларнинг сони 12 тани ташкил қилади, ўтган йилнинг 11 ойи якунлари билан солиштирганда эса 11 тани ташкил қилиб, 1 тага камайганлигини кўриш мумкин.

Шунингдек, шаҳар ФВБ бошлиғи ёнғин содир бўлган жабҳаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Иситиш печларида 1 тани (бу кўрсатгич 2020 йилда 2 та), болалар шўхлиги оқибатида 0 тани (2020 йилда 1 тани), электр симларида қисқа туташув оқибатида 10 тани (2020 йилда 9 тани), қасддан ўт қўйиш эса 0 тани (2020 йилда 1 тани) ташкил қилган.  

Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги таъминлаш бўйича Фавқулодда вазиятлар бўлими, шаҳар Электр таъминоти корхонаси, шаҳаргаз таъминоти филиали ходимлари томонидан шаҳарда жойлашган 21 та МФЙ даги 10200 аҳоли яшаш уйлари ва 196 та кўп қаватли уйлардаги 8086 та хонадон эгалари билан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли яшаш хонадонларида камчиликларни жойида бартараф этиш йўлга қўйилди.


Фотомухбир: С.САПАРАЛИЕВ

Report Page