ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИГА КИРИТИЛГАН ЧEТ ЭЛ ИНВEСТИЦИЯЛАРИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИГА КИРИТИЛГАН ЧEТ ЭЛ ИНВEСТИЦИЯЛАРИ

Депозитарий - UzCSD

Акциялар

01.07.2023 йил ҳолатига Ўзбекистон эмитентларининг акцияларига эгалик қиладиган хорижий инвесторларнинг умумий сони 3 601 тани ёки умумий акциядорлар сонининг 0,38 фоизини, хорижий инвесторлар иштирокидаги эмитентларнинг умумий сони эса 325 тани ёки умумий эмитентлар сонининг 52,9 фоизини ташкил этди.

Хорижий акциядорларнинг умумий портфели 7,2 трлн. сўмни ёки умумий эмиссия ҳажмининг 4,0 фоизини ташкил этди.

Ўзбекистон эмитентларининг акцияларига энг йирик сармоя киритиш бўйича етакчилик Венгрия (30,6 %), Қозоғистон (16,2 %) ва Буюк Британия (14,6 %) инвесторларига тегишли ҳисобланади.

Ҳуқуқий мақомлар кесими бўйича юридик шахслар энг йирик улушга эгалик қилади – 7,17 трлн. сўм ёки 99,4%.

Мамлакатнинг маъмурий бўлиниши кесими бўйича энг йирик улуш Тошкент шаҳрига тўғри келди – 5,52 трлн. сўм ёки 76,7%.

 

Корпоратив облигациялар

01.07.2023 йил ҳолатига Ўзбекистон эмитентларининг корпоратив облигацияларига эгалик қиладиган хорижий инвесторлар сони 28 тани ёки умумий облигация эгалари сонининг 8,6 фоизини, хорижий инвесторлар иштирокидаги эмитентлар сони эса 7 тани ёки облигация чиқарган умумий эмитентлар сонининг 24,1 фоизини ташкил этди.

Хорижий корпоратив облигация эгаларининг умумий портфели 25,3 млрд.сўмни ёки умумий облигация чиқарилиши ҳажмининг 3,0 фоизини ташкил этди.

Шу билан бирга, мамлакатга мансублиги бўйича ушбу портфель тўрт мамлакат инвесторлари ўртасида тақсимланди: Қозоғистон (93,0%), Швейцария (3,6%), Россия (3,4%) ва Тожикистон (0,01%).

Ҳуқуқий мақоми бўйича энг йирик улуш юридик шахсларга тўғри келди – 21,2 млрд.сўм ёки 83,8 фоиз.

Маъмурий бўлиниш бўйича энг йирик улушлар: Тошкент вилоятига – 23,38 млрд. сўм ёки 92,4 фоиз, Тошкент шаҳрига - 1,91 млрд. сўм ёки 7,6 фоиз ва Андижон вилоятига - 0,003 млрд. сўм ёки 0,01 фоиз тўғри келди.


www.deponet.uz

Telegram www.t.me/UzCSD

Facebook www.facebook.com/deponet.uz

Instagram www.instagram.com/uz.csd

Youtube www.youtube.com/channel/UCvmbI9T991EgCBD5oL0IsdQ

Report Page