ҚИЛ УСТИДАГИ ТАҚДИР. 14-Бўлим. 

ҚИЛ УСТИДАГИ ТАҚДИР. 14-Бўлим. 

Муаллиф: Азамат

«Чевар қизнинг қисмати» 2-қисм.

Чакки эмас, – лаб бурди тепакал

ходим шерикларига.

– Чет давлатларнинг разведка

органлари Европанинг ҳам, Кичик

Осиёнинг ҳам тит-питини чиқариб

Шомил акани ахтаришаётганини

тушундим, – қўлларини чалиштирди

Лобар. – Охирги марта мен кўрганман,

Лондонда. У Туркия ҳудудига

яшириниш ҳақида гапирганди. Европа

ёки Америка айғоқчилари Туркияда

изғишаётганини, аммо бирор фойдаси

тегар деб ҳар замонда мени ҳам

ҳидлаб қўйишаётганини англаб етдим.

– Шомил акангизни охирги марта

қачон кўргансиз?

– Минг кун аввал.

– Ишонч билан гапираётганингизга

қараганда, сиздан кейин уч йилдан

зиёд вақт ичида уни бошқа ҳеч ким

кўрмаганми?

– Билмасам.

– Билмаган нарсангиз ҳақида ҳам

ишонч билан гапирасизми?

– Орадан бир неча йил ўтиб, менинг

атрофимда хитланишаётганидан сўнг

қандай хаёлга борай?

– У ўзи ким? Террорчими, устаси

фаранг фирибгарми? Қасам ичаманки,

собиқ эрингиз ҳақида менда чала-

чулпа маълумотлар бор. Билганим

шуки, Шомил исмли кавказлик зот

жиноят дунёсининг дайдиси, бошқача

қилиб айтганда, шарпаси.

– Шомил ака жаҳон статусига эга

суперпрофессионал киллер эди. Ари

инига чўп суқилганига қараганда,

хориж мамлакатлари қайсидир

машҳур арбобга суиқасд уюштирилишидан қўрқаяпти. Балки

алжираётгандирман, балки

ҳақдирман, нимадир юз берган,

аниқроғи, юз бермоқчи.

– Арбобларгача етиб боради, деб

ўйлайсизми?

– Қайдам, етса етар. У кишининг ўта

хавфли жиноятчи эканини

Европадагиларга маълум. Бизга,

умуман, Марказий Осиёга Шомил

аканинг, сиз таърифлагандек,

қумурсқачалик ҳам аҳамияти йўқ.

– Нигинанинг холасига аноним

қўнғироқ қилмаганмиз, – деди тепакал

бир оз ўйга толгач. – Шомил акангиз

сизнинг қаерда, қандай

яшаётганингизни суриштириб турса

керак, а? Нима дедингиз?

– Мен унинг ўтмишидаги

аёлларидан бириман, холос. Сиз уч-

тўрт марта уйлансангиз, кейинчалик

ажрашган хотинларингизнинг изидан

одам қўйиб, аҳволини

суриштирармидингиз?

– Суриштирмасдим.

– Мана!

– Фақат биттаси тирик. У – сиз! Бу

қизиқ туюлмаяптими?

Лобарнинг кўзлари хиёл қисилиб:

– Шомил ака уйланган аёллардан

фақат мен ҳаётманми? – деди.

– Ҳа, айтаяпман-ку, фақат сиз тупроқ

устидасиз. Хорижга охирги

чиқишингизда Шомил акангизни

кўргансиз, гаплашгансиз, жонини

хатарга қўйиб, сизга ёрдам берган.

Ваҳоланки, у Англияда қўлга тушса,

ҳолига маймунлар йиғлаши муқаррар

эди. Бу далиллар кимларнидир

қизиқтирмасдан қўймайди-да,

синглим.

– Бошим қотди, – деди Лобар, –

учрушувни олдинроқ уюштирсангиз

бўлмасмиди? Нигинани Туркияга

юбориш шартмиди?

– Нигинани биз юбормаганмиз.

Унинг ўзи холасининг зиёратига кетган.

Лобар ҳайронлик-ла ҳаммага бир-

бир қаради.

– Туркияга боришдан мақсади нима

экан?

– Биринчидан, холасини соғинган.

Иккинчидан, у дўконига молларни

Истанбул орқали келтиради.

– Хўп, Нигинани унутаман, – бош

эгганча қўлларини кўтарди Лобар. –

“Одноклассники”даги профилимга

“Қарта туфайли ажрашганман” деб хат

ёзган кимсани аниқлаб берасиз.

Қўлингиздан келадими?

– Муаммосиз, Лобар. Паролингизни

айтинг.

Лобар “Одноклассники” сайтидаги

профили номи ва паролини айтганди,

эркаклардан бири стол тагидан

ноутбук чиқариб, шартта интернетга

кирди. У бир зумда Лобарнинг

профилига кириб, жамики

мактубларни ва “дўст”лар рўйхатини

кўчирди.

– Ким у? – сўради Лобар сукутни

бузиб.

– Хат муаллифи ўзимиздан, – деди

тепакал. – Исмини айтолмайман.

Мумкинмас.

– Мақсади Шомил акани мендан

суриштириш эдими?

– Менимча,қиморхоналарга қай

даражада алоқадорлигингизга

аниқлик киритмоқчи бўлиб...

– Тушунарли. – Лобар оёққа қалқди.

– Рухсат этсаларингиз, кетсам.

– Лекин... – деган эди тепакал,

Лобар гапини шартта кесди:

– Нигинанинг холасига Шомил ака

ёмонлик қилмаган бўларди.

Мақсадингиз Нигина ва холасининг

тинчлиги бўлса, асло хавотирланманг.

Ниятингиз Шомил аканинг қаерда

эканини мен орқали аниқлаш бўлса,

яхшиси, аризангизни ёзиб, ишдан

бўшанг. Бундай ғалвага ҳеч қачон

аралашманг.

– Шомил акангиз номидан

гапираяпсиз...

– Бунга ҳаққим йўғу, ҳарҳолда у

киши


ни яхши биламан. Энди кетсам

бўлар?

– Охирги савол! Мабодо, хориж

саёҳатини истамайсизми?

– Асло!

Лобар йўлакка чиқди, нотаниш

расмийлар ортда қолди. Йўлакнинг

яримига етган эди, капитан Бегалиев

изидан шошилди.

– Бир дақиқага, Лобар! “Ҳайитова

иши” бўйича саволларим бор, – деди у.

– Илтимос, бошқа пайт, – Лобар

қайрилиб қаради. – Бошимда оғриқ

турди. Таржимаи ҳолимни ўқиган

бўлсангиз, бошоғриқ касал эканим ҳам

ёзилган.

– Икки оғиз гап. Улар қуёш қаёқдан

чиқаётганини бежиз писанда

қилишмади. Устингиздан жиноий иш

қўзғатишлари ҳеч гап эмас. Ўзингиз

бунга асос қолдиргансиз. Ва яна

қолдираяпсиз.

– Ким у? – тажанглашди Лобар.

– Айтолмайман.

– Ҳайитова ким деяпман.

– Рисолат. Муниснинг хотини.

– Унинг исмини ҳам эшитгим йўқ,

ўртоқ капитан! Тушунинг мени!

Ҳаммасидан тўйганман!– Юринг,

машинада гаплашамиз.

Лобар кўнмади. Иккиси машина

ёнида юзма-юз бўлишди.

– Мунис кетаётганида, уни тўхтатиб

учта савол берганингиз ёдингиздами?

– Ёдимда йўқ.

– Биринчи саволингиз – Рисолат

ўлдирилган куни кинологнинг ити

боши берк кўчага кириб, ҳид йўқотиб

қўйгани ҳақида. Сиз “Қотилнинг

нарвони ҳовлидан топилганми?” деб

ҳам сўрагансиз. Иккинчиси, Мунис

гинекологияга хотинини кўргани

бораётганида, йўлидан терговчи чиқиб

қолган. Терговчи ўзига-ўзи морг

ҳақида гапирганини, кечаси келган

ҳамшира ҳам Оқилани моргга бошлаб

бораётганини айтганини

суриштиргансиз...

– Эсладим, – чимирилди Лобар. –

Учинчи саволим “сувенир” қарталар

эркаклар дастрўмолига ўралганмиди,

аёлларникигами, шу ҳақда эди.

Айтинг-чи, уч саволим билан нима

жиноят қилибман?

– Рисолатнинг қотили ҳибсхонада

ўлганидан хабардормисиз?

– Бил-май-ман! – дона-дона жавоб

берди Лобар.

– Асабийлашманг...

– Қанақасига асабийлашмайман?!

Етар, мени тинч қўйинг! Тошкентда

тинчгина яшаб, умримни тинчгина

якунласам деган ниятдаман. Қочиб

юрибди, деб тўполон

кўтармасликларингиз учун боя сизга

қўнғироқ қилгандим.

– Лобар, – овозини пасайтирди

Бегалиев, – гапимга қулоқ солинг.

“Рисолат иши” ичида яна бир жиноят

борлигидан гумондаман. Қотил ўша куни Ҳадича савдогарникига ўғирликка

кирмаган бўлиб чиқиши мумкин. Унинг

ҳибсхонада ўлиши ҳам тасодиф эмас.

Ўша гиёҳванд ёлланма. Уни ким

юборган бўлиши мумкин?

– Муниснинг уйидан

қайтаётганимда, “Бўлимга келинг,

хонада гаплашамиз”, дегандингиз.

Шуни айтмоқчимидингиз?

– Ҳа, шуни.

– Ҳамкасбларингиздан

шубҳаланаяпсизми?

– Ҳозир аниқ бир фикр

айтолмайман. Илон қафасда эмас, ер

тагида. Сиз ҳам эҳтиёт бўлинг, Лобар.

– “Малибу”мдаги тунги камерага

тушган дарахтзордаги шарпа

сизларданми?

– У биздан, – лаблари қимтилди

Бегалиевнинг. – Шоҳназарга гиёҳванд

моддаларини етказиб турган шахслар

аниқланмай қолди. Рисолатни улар

ўлдирмаганмикан? А?

– Қанийди хабарим бўлса.

– Мен учун ишламайсизми, Лобар? –

бир қадам яқинлашди капитан. –

Илоннинг қаердалигини, қанақалагини

аниқлашим зарур. Сиз ҳам ҳаётингизда

билиб-билмай гуноҳлар қилгансиз.

Битта ёмонни тутсак, юзта одамни

чоҳдан қутқарган бўламиз. Буни сизга

ички ишлар ходими сифатида эмас, ака

сифатида айтаяпман. Нима дедингиз?

– Хўп, қўлдан келганча, – деди

Лобар.

– Қачондан ишга киришасиз?

– Ишга киришмайман,

топшириқларингизни ҳам

бажармайман. Қачон тинч ҳаётга

эришсам, ўшанда ўз хоҳишимча

бошимни қотириб кўраман. Унгача,

илтимос, безовта қилманг.

Лобарнинг Нигинада битта саволи

қолган эди. Таксига ўтирди. Охирги

марта қўнғироқ қилаяпман, деган

хаёлда унинг рақамларини терди.

– Нигина, бу – мен, Лобарман.

Сендан битта савол сўрамоқчиман. Шу

билан умрбод гаплашмаймиз.

– Ҳа, ҳа, опа... Сўрайверинг... –

довдиради пойабзалфуруш.

– Гўёки сени бир доғули аёл

қўрқитиб, ҳисоб рақамингга беш минг

доллар ташлаб, туҳмат қилмоқчи

бўлганини айтгандинг. Ва буни

биринчи босқич дегандинг.

Иккинчиси, Италия пойабзалларига

боғлиқ инсон ақлига сиғмайдиган

найранг эканини ваҳима қилгандинг.

Негадир ҳозир ўша найранг нима

эканига қизиқиб қолдим.

Айтоласанми? Қандай найранг у?

– Най... Найра


нгмас...

– Ие, қулоғимизга лағмон

илганмидинг?

– Йў... Йўқ... У Истанбулдаги

холамни ўлдирмоқчи эди...

– Кечирасану бунинг бари ўйин

бўлиб чиқди-ку? Яна нимадан

қўрқаяпсан? Холангга ит ҳам

тегинмайди.

– Кечиринг, Лобар опа... –

Нигинанинг ҳазин ва ялинчоқ овози

сизиб чиқди.

Лобар телефонни ўчириб, сим-

картасини такси деразасидан

улоқтирди. Эртасига энг зарур

буюмлари-ю либосларини икки

жомадонга тиқиб, шаҳарлараро такси

чақирди-да, ўғли ва энагасини уйида

қолдириб, Тошкентга ёлғиз жўнаб

кетди. Ҳеч бир танишига, қариндошига

учрашмади. Юкларини вақтинча

сақлаш учун меҳмонхонага ҳам кирмади. Гавжум буюм бозори оралаб,

сотувчиларни зимдан кузатиб, бир

шалдир-шулдур сотувчи хотиннинг

ёнида тўхтади. Бу ердан Самарқандга

кийим-кечак элтиб сотиб юргандаёқ

ким қайси вилоятдан – бир қарашда

фарқлашга ўрганганди.

– Нима излаяпсиз? Келинг, – дарҳол

манзират қилди пластик дераза-

эшикли дўкончасига суянган сотувчи.

– Сиз Қаршиданмисиз? – жилмайди

Лобар.

– Ҳа, қайдан билдингиз?

– Биламан-да.

– Ўзингиз қаердансиз?

– Самарқанддан.

Лобар бир неча зарурий буюмлар

ҳамда кўрпа-тўшак харид қилди.

– Сумкам шу ерда тура турсин, бир

соатга қолмай келаман.

Таксига ўтирди. Пойтахтнинг

марказий кўчаларидан уй қидирмади.

Шаҳарнинг нариги четидаги деҳқон

бозори олдида машинадан тушди. Шу

атрофдаги устунга ёпиштирилган

эълонларнинг биридаги рақамларни

терди. Гўшакни ўрта ёшлардаги хотин

кўтарди.

– Эълон бўйича телефон

қилаётгандим. Квартира керак эди.

– Оилавиймисиз?

– Шерикларим келгунча ёлғиз ўзим

яшамоқчиман. Бир ойлик пулини шу

бугун, олдиндан бераман. Бозорда

савдо қиламан.

Лобар буюм бозоридан сумкаларни

келтирди. Айтилган манзилга

яқинлашиб, уй эгасини таксида кутди.

Калитини ўйнатиб эллик ёшлардаги

хотин пайдо бўлди. Лобар унга

эргашиб, тўрт қаватли уйнинг

учинчисига кўтарилди. Чеккадаги чарм

қопламали эшикдан бир хонали, чанг

босган, таъмирталаб уйга кирдилар.

Балконидаги шиша ва баклашка уюми,

ликопчадаги сигарета қолдиқлари бу

ерда бир тўда тартибсиз эркак

яшаганидан далолат берарди.

Девордаги гулқоғозларнинг

шалвираган бўлаклари,

суваракларнинг югуриб юриши, ванна

жўмрагидан томчи чакиллаши, унитаз

тагидаги сув ҳалқоби нечундир

Лобарнинг таъбини хира қилмади. У:

– Подъездингиз ғалати экан, – деди,

холос.

– “Галарейка”-да, синглим. Бозор

яқин, маҳсулотлар арзон, умуман

айтганда, зўр жой... Пулни олдиндан

бермоқчи эдингиз?

Лобар сумкасидан бир неча боғлам

сўм чиқарган эди, хотин нолиди:

– Вай-й, сингилжон, доллар йўқми?

– Курс бўйича тўлайман. Неча эди?

Хотин “қора бозор” нархидан икки

минг сўм қиммат айтиб, ижара ҳақини

қуртдек санаганидан сўнг:

– Нима билан савдо қиласиз? –

деди. – Бир кўрганимданоқ ё

валютафуруш, ё тиллафуруш деб

ўйладим. Лекин савдогарга

ўхшамаяпсиз.

– Ташқи кўринишга қараб баҳо

беролмас экансиз, – деди Лобар. –

Тошкент цехларидан чиққан

маҳсулотларни бошқа жойларга

юбораман.

– Бозорда савдо қиламан,

дегандингиз-у?

– Шунақа деса ҳам бўлади. Савдо

чегара билмайди.

– Шерикларингиз кимлар?

– Улар бошқа бизнесда.

– Бу ердаги “дом”ларда, асосан,

анави бозорда картошка, пиёз, кўкат

сотадиганлар ижарада туришади. Нега

суриштираяпти, деманг-у... Айбга

буюрмайсиз, бу... Эрингиз борми?

– Йўқ.

– Орқангиздан ҳеч ким келмайдими,

демоқчи эдим.

– Масалан, кимлар?

– Фақат тўғри тушунинг, илтимос.

Мен... Рости, ижарага қўйганим учун

солиқ тўламайман. “Участкавой”имиз

жуда ёмон. Ижара учун солиқ

тўламаслигимни билса, бу – бир,

уйимга ҳар хил одамлар келса, бу –

икки. Қўшнилар ҳам дарров

чақимчилик қилишади.

Тушунгандирсиз? Бекорга аёл кишини

ижарага қўймаяпман. Мақсад –

уйимда тоза-озода, ҳалол

квартирантлар яшаши.

Лобар эшикни қулфлаб,

симкаравотга тўшак тўшади-да, шифтга

термулганча қимир этмай ётди. Чангни

артмади, уйни супуриб-сидирмади. У

ўзини ўзи уй қамоғига маҳкум этган

эди. Аслида бундан ҳам оғир жазога

маҳкум этишни хоҳларди. Ҳаёт

тизгинини қўйиб юбориб, тақдир

тулпори


қаёққа чопишини кутишга

қарор қилди. Ўйлагани сайин ўзидан

олислаб, ғаддор дунёнинг гуноҳларига

ботиб бораверди. Нималар қилиб

қўйди? Энди Қувонни қаердан топади?

Дунёдан қўлини ювиб, қўлтиғига урса,

гуноҳ дарахтидан бир барг

тўкиладими? Йўқ, Лобарнинг тарки

дунёсидан кимга нима фойда? Тарки

дунё қилсанг, савобга қоласан, деб

қаерга битилган? Ҳеч қаерга. Ҳамма

гап яхши амалларда эди. Лобар

қанчалик осий банда эканига бот-бот

амин бўлиб, ўзини-ўзи қарғарди. Эри

уни Москвада балога гирифтор этди,

аммо умрбод бахтсиз яшашига сабаб

эмасди-ку? Наҳотки, адашганларга

имкон берилмаса?

Энг даҳшатлиси, Лобар минг чиранса

ҳам яхши аёлга айланмаслигига кўзи

етди.

– Нажот қаерда? – пичирлади

лаблари. – Қандай қилиб ҳақиқий

инсон бўлишим мумкин? Қувон каби

на рўза тутоламан, на ибодатга бўйним

эгилади, на бировга ёрдам беришни

эплайман. Мунисга қўлимни чўздим,

юзидаги ниқоб сидирилди...

Айрилдим... Охирги дўстим Қувондан

айрилдим... Нега ҳаммаси тескари

бўлмади? Қувоннинг ўрнига мен ўлсам

авлороқ эмасмиди?

Кўзига уйқу илинди. Алоқ-чалоқ

тушлар кўриб уйғонганида, боши лўқ-

лўқ оғримоқда эди. Уй олдидаги

дарахтзорни қушлару болалар қий-

чуви тутган, Лобардан бошқа ҳамма

кундалик ҳаёт ташвишларига

кўмилган. Ботаётган қуёшнинг қонига

бўялган қибла осмони ҳам юрагини

эзди, оғир уф тортиб, яна ёстиққа бош

қўйди.

– Мен қаердаман? – ўзидан сўради

у. – Ғариб хонада нима қилиб

ётибман? Ўзимдан қочиб шу ерларга

келдимми? Қаерга ҳам қочаман?

Иккинчи бор уйғонганида

қоронғилик чўккан, қушлар тинган,

болалар уй-уйларига кирган,

бурунгидан-да юрак эзар дам эди.

Подъездда қўшни хотинлар

кимнингдир ғийбатини қилиб

шанғиллашгани Лобарнинг асаб

торларини баттар таранглаштирди.

“Зинадагиларнинг овози бунча аниқтиниқ эшитилмаса?” деб ҳайронлик-ла

даҳлизга юрган эди, ошхона дарчаси

очиқлигига кўзи тушди. “Галарейка”

услубидаги уйларнинг ошхона

деразаси зинага қараган эди. Чироқни

ёққан он зинадагилар жимиб

қолишди. Лобар чироқни ўчириб,

изига қайтаётганди, гап-сўзлар

қулоғига чалинди:

– Сабоҳат опа квартирант қўйдими?

– Ҳа, бугун келди. Битта аёл. Ёлғиз.

– Бозорчимикан?

– Кўринишига қараганда,

бозорчиларга ўхшамайди-ёв.

– Соғ аёлмикан ишқилиб?

– Бирорта эркакни кўрай,

“участкавой”ни ўзим чақираман.

Бундан аввал яшаб кетган йигитларга

индамагандик, охир-оқибат нима

қилди? Ҳе ўлсин!

– Тўртинчи қаватдаги квартирантнинг

қариндоши экани-чи?! Тарбиясизлар! На

қариндошидан уялади, на Худодан.

Лобар изига қайтиб, дарчани

тарақлатиб ёпган эди, хотинларнинг

минғир-синғирлари ўчди. Ўша кеча

овқатни ресторанларнинг бирида еди.

Эртасига идиш-товоқ, овқат пишириш

учун маҳсулотлар харид қилди.

Тошкентда ҳаёт қайнарди. Лобар

бошқа кайфият, бошқа дунёқараш ила

келганиданми, шаҳар унга ғалати

туюлди. Назарида, одамлар эртаю кеч

аллақаёқларга шошилишарди. Гўё

улар рўзғор, иш, ўқиш ташвишидан

бўлак ҳеч нарса ҳақида ўйламайдиган

роботлар эди. Автобус бекатларида,

метрода, бозору дўконларда одам

ғиж-ғиж. Лобар шу вақтгача Тошкентга

хизмат тақозаси билан, аниқроғи,

дипломи борлар кўчиб келишади,

деган хаёлда эди. Биринчи кунданоқ

маълум бўлдики, ҳамма ҳам давлат

иши юзасидан она қишлоғини ё она

шаҳрини тарк этмас экан. Кимдир

савдогарлик, кимдир кўча

супурувчилик, кимдир бозорда

ҳаммоллик қилиш учун ҳам юрибди.

Киоска ёнидан ўтаётиб, тўрт-бешта

газета олди. Ўқиб, вақт ўлдираман,

деганди, бўлмади. Балкондан

дарахтзорни кузатиб узоқ турди. Уй

олдида ҳам, дарахтзордаги йўлкада

ҳам ўша саҳна. Кўринган одам борки,

тирикчилик ташвишида юргандек

туюлаверди. “Одамлар яшашга нега

бунчалик қизиқишади? – ўйларди у. –

Ҳаёт барибир тугайди-ку. Улар эса

худди ҳеч қачон ўлмайдигандек бутун

умрини ташвишга сарфлашаяпти. Ана,

ташвишни унутмоқчи бўлган иккита

маст ўтаяпти. Боя ҳам биттаси ўша

томондан келаётганди. Уй орқасида

майхона борга ўхшайди. Ит етаклаган

кампир неча йилдан бери шу уйда

яшаркан? Эҳтимол, бутун умр. Аслида

ит уни етакласа бўларкан. Тавба, одам

кексаликда ёлғиз қолса, нималарни

ўйларкан-а? Мен нимани ўйлаяпман?

Тўсатдан ўлиб қолсам, мурдам неча кун

ётаркан бу каталакда? Қачонлардир

ўлармикинман? Ўлим қанақа бўлади

ўзи?..”

Давоми бор.

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


Report Page