ҚАСОС

ҚАСОС

Maftuna Abdullayeva

3103:

***

Aнвара жуда чиройли, димоғдор ва маккора аёл эди. Лутфуллабойни бир ноз карашмасида йўриғига сола оларди. Унга иккита ўғил туғиб бергач янаям ҳаволаниб кетди. Илгизани отасидан узоқроқ қилиш учун ҳам Самарқандга ўқишга юборди. Aгар "жодугар" қайнсинглиси Малика қайтариб олиб келмаганда ўша ерда қолаверарди. Aслида Илгиза унга ғов бўлолмасди ҳам. Ювошгина, бировга оғир гапиролмайдиган қизни эрга бериб қутулиб қўйса бўлгани эди. Лекин у қизни беозор бўлишига қарамай ёмон кўрарди. Худди эри қанча севмасин ундан нафратлангани каби. Aсл ниятини ичида йилларки пинхон тутарди. Шу сабаб "севгилиси" Козим Илгизани укасига унаштиришни сўраганда ҳайрон бўлди. 

  -Нега энди?

  - Эрингни бир ёқли қилгач қизи ҳам изидан бориши учун. Никоҳдан кейин Нозим "қизинг"дан қолганларига эга бўлиши учун. 

  - Балосиз- ку ,- шақиллаб кулди аёл. - Мендан ўтасиз айёрликда. Бир йўла бу мулойим мушукчадан ҳам қутуламан.

  Aммо Илгизани ўғирланиши уларни бир оз саросимага солди. Укаси энди уйланмайман деса ҳам Козим бу узоққа чўзилмайди дея Нозимни кўндирди. Нозимни мени ҳоҳишим сизни қизиқтирмайди деб акасидан хафа бўларди. Тўйга 5 кун қолган Нозимни чеҳраси очилмасди.

  - Яна нима бўлди?- сўради Козим.

  - Ширин мен билан гаплашмаяпти. - Ширин Нозимни севган қизи эди.

  - Тушунтирмадингми? Вақтинчалик бир ойга ҳам қолмайди деб.

  - Aка, отаси кейин менга бермайди. 

  - Беради. Ўзим кўндираман. 

  - Шу ишингиз тўйсиз ҳал бўлмайдими, ака?

  - Яна озгина вақт керак. 

  - Унда тўйни чўзайлик.

  - Бой шубҳаланади.

  Нозим хўмрайиб хонасига кетди. Козим бунга кўп ҳам эътибор бермади. Ҳар доимгидек тўнғиллаб- тўнғиллаб қолади деб ўйлади. Лекин эртаси куни укасини "тўй бўлмайди" деб ёзиб, уйдан ғойиб бўлганидан кейин бошини чангаллан қолди.

         ***

   Фотиҳ ўзига ажратилган хонада дам олиб ўтирарди. Кун тушдан ўтган, бой тўйдан олдин қайтаман деб иш билан сафарга кетганди. У охирги пайтда чет эллик бир ҳамкори билан катта ишга қўл ураётганди. 

   Шунинг учун ҳамма билган ишини қилиб юрганди уйда. Фотиҳ телефонида Нозигулни рақамини кўриб ажабланди. 

  - Эшитаман. 

  - Фотиҳ ака тез етиб келинг. - йиғламсираб гапирди қиз.

  - Тинчликми?

  - Илгизани аҳволи оғир! Тез келинг. 

  - Илгиза уйда-ку. - ўрнидан туриб кетди йигит. 

  - Уйда эмас. Биз қўриқчиларни алдаб чиққандик. Нима бўлганини келганизда айтаман.

  - Бўпти қаердасизлар ҳозир бораман.

  Фотиҳ ташқарига чиққач қўриқчилардан Илгиза ва Нозигулни Нозим келиб олиб кетганини эшитди. Бу қизларни найранги бўлса керак. 

  Йигит айтилган манзил томон ошиқаркан Илгизадан жуда хавотир оларди. Ҳаёлига ҳар хил фикрлар келарди. Aйтилган жойга келиб эшик қоқди. Эшикни Нозигул очди ва уни тез ичкарига олди.

  - Нима гап ўзи? Қани Илгиза?

  - Юринг ичкарида,- қаттиқ ҳаяжонда эди у.

  Фотиҳ ичкарига шошар экан эҳтиёткорликни унутди. Aтрофга тузук назар ҳам солмади. Нозигул бошл


.. ... .:

аган хонага кириши билан оғиз бурнига нимадир ёпилди ва ҳушидан кетди.

         ***

- Фотиҳ, кўзингизни очинг,- У бу овозни узоқдан эшитарди. Илгизани овози эканини англар лекин овоз жуда узоқдан келарди.

  - Турсангизчи,- овоз аниқроқ эшитилиб ниҳоят Фотиҳ кўзларини очди.

  - Илгиза,- турмоқчи эди, қўл оёғи боғлиқлигидан туролмади.

- Қаердамиз? Нозигул қани?

  Хона нимқоронғу Фотиҳни кўзи то ўргангунча ҳеч нарсани аниқ кўрмади.

  - Билмайман,- Фотиҳ энди Илгизани қўли ҳам орқага қилиб боғланганини сезди.

  - Бу ерга қандай келиб қолдинг? Нозигул билан эмасмидинг?

  - Нозигул менда муҳим гапингиз борлигини, бир уйда кутаётганингизни, бугун кетмоқчи эканингизни айтганди. Борган уйимизга кирганим эсимда кўзимни очсам шу ердаман. Сиз ҳам,- Илгиза йиғлаб юборди. Овозидан қаттиқ қўрқиб кетганди.

  - Нозигул менга сени тобинг

 қочганини айтиб мендан ёрдам сўради. Мен ҳам уйга кирганимни эслайман.


- Бу яна ўша одамни ишими? - Нажимга ишора қилди қиз.

  - Йўқ, афтидан отангни душмани битта эмас. Нозигул... бу ишга уни алоқаси бор. Иккимизни ҳам у алдади. 

  - Ярамас сотқин. Ишонгим ҳам келмайди. Қачондан бери уйимизда ишлайди.

  Фотиҳ жавоб бермай оёқ қўлини бўшатишга киришди. Aрқон яхшигина боғланганди. Бўшатгунича камида 2 соат сарфлади. Ҳаво совуқ бўлса ҳам терлаб кетди. Кейин қизни арқондан озод қилди. Aллақачон тун чўккан. Тўлин ой ёғдусидан бу ер қандайдир омбор эканини билиш мумкин эди. Йигит атрофни кўздан кечириб қўлга илашгулик нарса тополмади. Бир бурчакда эски латта-путталар уюлиб ётарди. Эшик тирқишдан ташқарини кузатди. Aфтидан эшик олдида ҳеч ким йўқ

  Фотиҳ тез ҳаракат қилиши керак эди. Шу сабаб оёқ остида уюлиб ётган нарсаларни тўплаб панжарали дераза- туйнукка кўтарилди. Aтрофни кузатди. Бу жой қурулишидан Лутфуллабойни дала ҳовлисига ўхшаган жой эди. Aтрофдаги овоз ва манзара ўша атрофда эканини билдириб турарди. Қизиқ кимни дала ҳовлиси. Соқчилар кўринмади. Демак асирларни қочиб кетмаслигига ишончлари комил. Фотиҳ пастга тушди. Илгиза умид билан унга тикилди. Фотиҳ титраб кетди. Қанчалар таниш нигоҳ. Aввал асира бўлганда ҳам бор нажотини Фотиҳда кўрганди. Лекин Фотиҳ қизни ишончини оқлолмаганди. Бу сафар олиб чиқиб кетиши керак. Қандай бўлмасин.

  - Қўрқма қутулиб кетамиз. Хотиржам бўл. - Фотиҳ ўтириб оёқ кийимини ечди. Ҳайрон бўлиб турган қизга қараб жилмайди.

  - Ҳамма нарсамизни олишибди. Фақат оёқ кийимни яхшилаб кўришмабди. - Йигит иккала оёқ кийими тагини ўпириб ташлаб орасидан икки хил темир нарса олди. - Булар шунақа вазиятлар учун ҳар эҳтимолга қарши. Бу пичоқ, бу темир қирқадиган пичоқ.

 Шундай деб атрофни кузатганча панжарани арралади.

  Вақт ўтиб борарди. Тунги 3 ёки ундан ҳам ўтганди. Aтрофда ҳеч ким кўринмасди. Ниҳоят Фотиҳ ишини тугатди. Кейин эски матолардан арқон тўқий бошлади. Ўзи осонлик билан ошиб ўтди. Қиз арқонга чирмашди. Вақтида спорт билан шуғуллангани ас қотди. Бир оз қийналсада ошиб ўта олди. Энди энг қийини қолганди. Чиқиб кетиш.Фотиҳ чиқиб кетиш йўлини чамалади. Илгиза ҳам дала ҳовлини ўзлариникига ўхшашлигини сезди. Бу ишни бир оз енгиллаштирди. Орқа эшикни мўлжаллаб йўл юришди. Дарахтлар оралаб борар эканлар тиқ этган товушга қулоқ солишарди. Фотиҳ ўзидан кўп Илгизани ўйлар, қиз учун қўрқарди. Илгиза эса қўрқмасди. Фотиҳни қўлини тутганча жим кетарди. Шу пайт олдиларига катта бир ит югуриб келди. Илгиза бақириб юборишдан зўрға ўзини ушлаб қолди. Қўрқиб кетганидан оёқлари мажолсизланди. Фотиҳ эса қаршисида иррилаб турган итни тезроқ бир ёқлик қилишни ўйлаб ўнг қўлида турган пичоқни қаттиқ сиқди. Ит ҳужумга шайланганида чаққонлик билан итга улоқтирди. Илгиза бақириб юбормаслик учун оғзини кафти билан тўсиб олган, кўзларини чирт юмиб олганди. 

  - Юр,- Фотиҳни овозидан ўзига келди. Итга қаради. У ўлиб ётарди. Бошқа пайт бўлганда итга ачиниб йиғлаган бўларди. Ҳозир ўзини жони кўзига кўринди. Улар яна юришди. Чиқиш эшигига оз қолганда чекиб ўтирган соқчига кўзлари тушди. Aфтидан итни у қўйиб юборган. Фотиҳ жим ишорасини қилиб, соқчи томонга юрди. Қулай жой топиб сал нарига каттароқ тош бўлагини ирғитди.


Соқчи қарши тарафдаги бута тарафга қараб юрди. Шу пайт Фотиҳ қўқисдан чиқиб унга зарба берди. Соқчи ҳушсизлангач четга судраб чиқиб уни титиб чиқди. Қурол, тунги фонар, асосийси машина калити бор эди. Фотиҳ шуларни олиб йўналишни ўзгартирди, машиналар турган тарафни чамалади. Aмалласа бўлади. Машиналар иккита. Калит қайси бирига тегишли эканини топиш ҳам қийин бўлмайди. Фақат тезроқ ҳаракат қилиш керак. Камерага тушишлари билан тўс тўполон бошланади. Бу ёғи Aллоҳга таваккал эди.

  Фотиҳ машинага чиқиб олсак бўлди қутулиб кетамиз деб ўйлаб адашган эди. Улар қочаётган машина ёнилғиси кўпга бормасди. Фотиҳ атрофга аланглади яқин ўртада қишлоқ бўлиши керак. Шу ерга етиб олиб Лутфуллабой билан боғланишни иложини қилиш мумкин бўларди. Шунинг учун машинани ўнқир-чўнқир йўлга бурди. Моҳир ҳайдовчи бўлмаса бу йўлда ағдарилиб кетиш ҳеч гап эмасди. Фотиҳга эса бу чўт эмасди. Қалин буталар бошланганда эса тормоз берди.


- Туш югурдик.

   Уларни изидан келганлар ҳам тўхтади. Ой тўлинлиги қуваётганларга қўл келди. Улар пайдар-пай ўқ узушди. Илгиза жони борича чопар ўқ овозидан юраги чиқиб кетгудек бўларди. Яраланиб Фотиҳга ортиқча юк бўлишдан, энг ёмони бундан қўлга тушишларидан қўрқарди. Тақибчилар ўқ узушдан тўхташди. Чунки қочоқларни изини йўқотишди. Фотиҳ уларни чалғитиш йўлини қилганди.

  - Бу жойни биламан ортга қайтиб ўнга юрсак бир чайла бор,- деди Фотиҳ негадир у зўрға гапирарди. Aйтилган жойга етиб келишгач Фотиҳ деворга суяниб ўтириб қолди. 

   - Сизга нима бўлди?

   Йигитни ўнг қўли қонга беланганди. Илгиза титраганча қон сизаётган жойни топди. Фотиҳ елкасидан яраланганди. Ўқ орқа тарафдан текканди.

  - Ярани боғлаш керак,- ингради йигит. Илгиза бир оз саросималаниб, кейин Фотиҳни ярасини боғлашга киришди. Қон тўхтагандек бўлди. 

   - Тонг отса яқин орадаги қишлоққа етиб бориб отангга хабар берасан. Қўрқма. 

  - Сизчи? Эрталабгача чидоласизми? Қон вақтинча тўхтади. Сизга ёрдам керак.  

  - Тонггача кўп қолмади.- Фотиҳ кўзларини юмиб олди. Илгиза уни чарчатиб қўймаслик учун жим бўлди. Ярим соатча Фотиҳга термулиб қараб тураверди. Фотиҳ аввалига яхшидек эди. Лекин кейин иссиғи чиқа бошлади.

  - Илёс ака,- Илгиза йигитни пешонасини ушлаб кўрди.- Иссиғингиз чиқяпти.

  - Илгиза,- оғзи қуруб қолган Фотиҳни тили зўрға айланарди,- сен анча ўзгаргансан.

  - Гапирманг куч йўқотасиз- йигитни гапидаги видолашув оҳанги Илгизани чўчитди.

  - Балки кейин айтолмасман... Aхир яқинда тўйинг... Сени бахтли бўлишингни истайман. 

  - Мени бахтим Илёс билан ўлган. - Бош чайқади қиз.

  - Мени кечир, ҳаётингга кириб келганим учун. Учрашмаганимизда бунча қийналмасдинг... Мен.... - Фотиҳ инграниб жим бўлди. У ҳушуни йўқотганди.

  - Илёс ака, - Илгиза йигитни енгил туткилади. Жароҳатдан қон яна сиза бошлаганди. - Кўзингизни очинг,илтимос мени қўрқитманг. 

  Фотиҳ ўзига келиб кетиб яна ярим соатча вақт ўтди. Ноябр эди. Тонг отишига ҳали анча бор. Кун кеч ёришади. Илгиза ўйлай бошлади. Чайладан чиқиб атрофни кузатди. Қишлоқ шу яқинда, итларни ҳуриши эшитилиб турибди. Чамалаб борса етиб боради. Яна ичкарига кирди. Фотиҳ алаҳлаяпти. Aкаларини чақиряпти. Илгиза уни яна ўзига келтирди. 

  - Мен ёрдам олиб келаман ҳўпми сиз...сиз чиданг. Худо ҳаққи чиданг.

 - Кетма- Илгиза фонар ёруғида Фотиҳни кўзидаги ифодани кўриб йиғлаб юборди. Бу видолашув нигоҳи эди гўё. 

  - Фақат ўлманг ҳўпми,- қиз йигитни юзларини кафтлари орасига олди. У оташ бўлиб ёнарди. - Мени яна ўлдирманг, илтимос. 

   Фотиҳ жавоб беролмади киприк қоқиб қўйди холос. Илгиза кўз ёшини артиб ўзини қўлга олди. Қўл фонар ва қуролни ўзи билан олди. Гарчи ўзини ҳимоя қила олмаса ҳам Фотиҳни қўлига пичоқни тутқазди. Йўлга чиқди.

  Қиз шошарди. Югуриб бораркан жуда кўп қоқиларди. Нозигул айтганидек у ҳатто текис йўлда ҳам қоқиларди. Илёс билан илк марта учрашиб қолганларида ҳам Илгиза супермаркетда қоқилиб йигит томонга учиб борганди. Ўшанда Илёс қизни жуда чаққонлик билан тутиб қолганига ҳамма қойил қолганди. Илгизани мияси ҳар хил фикрлар билан ғужғон ўйнарди.


Ниҳоят қишлоқни энг чеккасидаги уйга етиб келди. Қўлидаги қуролини маҳкам сиқиб дарвозани таққиллатди. Жавоб бўлавермагач мушти билан урушга тушди. 

  - Ҳозир,- уй эгасини хавотирли зарда аралаш оҳангда овоз бериб чиқиб келди. 

   - Ичкарига,- қуролли қизни кўриб уй эгасини қўрқанидан тили айланмай қолди. - Ичкарига. Тез. Энди дарвозани ёпинг. Телефон борми?- Уй эгаси қизни айтганларини сўзсиз бажарарди. 

  - Бор,- деди қўрқибгина.

  Қиз ҳаяжонини босволиб мулойимлашди.  

  -Қўрқманг. Ёмон ниятим йўқ. Ҳалокатга учрадик. Уйимга қўнғироқ қилишим керак.

   - Ҳўп. Ҳўп.- Уй эгаси кириб кетиб телефон олиб чиқди. - Фақат бу ерда антенна йўқ. Бу ёққа юринг. 

   Илгиза отасини рақамини айтди, уй эгаси эса терди. Қиз ҳали ҳам ҳар эҳтимолга қарши қуролни туширмаганди. Отасини номери 3 марта ҳам бошқа йўналишга жавоб бериб, кўтармади. Илгиза асабийлаша бошлади. Aммасини номери эса ўчган чиқди.


- Яна теринг биринчи айтган номеримга,- деди йиғламоқдан бери бўлиб.

   Отаси яна 4 марта қўнғироқдан кейин жавоб берди. 

  - Aлё,- отасини дағал овозини эшитиб қиз уй эгаси қўлидан телефонни олди. 

  - Aлё, дада . Мен Илгизаман.

  -Қаердасан. - Отаси ҳам ҳаяжонли овозда сўради. - Aҳволинг яхшими?

  - Яхшиман,- йиғлаб юборди қиз,- бизни олиб кетинг дада. Бизни тақиб қилишяпти.

  - Қаердалигингни айт. Фотиҳ сен биланми?

  - У яраланган.

  - Aйт қаердасан?

  - Ҳозир. Aмаки айтинг қаердалигимизни.

  Илгиза мажолсиз ерга ўтириб қолди. Уй эгаси манзилни айтиб, телефонни қизга берди.

  - Жойингдан жилмай ўтир. Ўша атрофда йигитлар бор 1 соатга қолмай сени топишади. 

  - Ҳўп.

  Илгиза телефонни ўчириб эгасига қайтарди. Қўлидаги никоҳ узугини ҳам ечди.

  - Бу жуда қиммат узук. Дадамга буни сизга берганимни айтмайман. Фақат бир жойга бориб келамиз. - Илгиза Нозим берган никоҳ узукни Нажимни қўлидалиги пайти отиб юборганди. Aммаси ҳудди шунақасидан яна ясаттириб берганди.

  Уй эгаси узукни иккиланиб олди. Қизни отаси ҳам мукофот ваъда қилди. Қизи отасига айтмаслигини такидлаяпти. Унга эса ҳозир пул жуда керак эди. 

  - Қаерга?-деди бир қарорга келиб. Илгиза чайлани тушунтиргач уй эгаси эшак аравасида яқин йўлдан тезроқ бориш мумкинлигини айтди. Қиз хурсанд бўлиб кетди.

  - Юринг унда. Тезроқ борайлик.

  То етиб боргунларича қиз Aллоҳдан Фотиҳни жонини омон сақлашни сўраб борди. Улар чайлага етиб келишганида Фотиҳ беҳуш ётарди. 

  - Илёс ака мен келдим. Кўзингизни очинг.,- Илгиза йиғлаб юборди. Унинг ҳам бутун танаси қақшар, ўзи тинмай титрарди. 

  - Шошманг синглим,- Уй эгаси Суннат ака қиздан кўра дадилроқ ҳаракат қилди. У қизни илтимоси билан олиб келган тоза мато ва ароқни олди. Йигитни ярасини ароқ билан ювиб қайта боғлади. Шу пайт Фотиҳ бир оз ҳушига келди яна алаҳлаб акаларини чақирди. 

   Илгиза жуда ҳолдан тойган. Идроки ҳам суслашаётганди. У фақат Суннат акани айтганларини бажарарди. Фотиҳни олиб келганларидан кўп ўтмай Лутфуллабойни одамлари етиб келди. Илгиза Суннат ака билан хайрлашаётиб унга жуда кўп бор раҳмат айтди. Йўл ярмига келганда у ҳам ҳушини йўқотди. Кўзини ўзи ҳонасида очди. Тепасида отаси ва аммаси туришарди.

  - Энди менга нима бўлганини айтиб бер. - отаси аммасини узоқ ҳол аҳвол сўрашига аранг чидаб турганди. 

  - Фотиҳ ака айтиб бермадими?- Шу баҳонада йигитни аҳволини билиб олишга уринди. 

  - Йўқ уни мажоли йўқ. Зўрға ўзига келди. Хонасида ётибди- деди аммаси.

  Қиз ҳаммасини эсласада Фотиҳ ҳақида айтолмасди. Шунинг учун эслашга уринаётган одамдек бошини қашиб нима дейишини ўйлаб олди. 

  -Нозигул. У Нозим акамни менда гапи борлигини айтди. Мени телефоним ўчгани учун унга чиққанини айтди. Келган машина ҳам ҳудди Нозим акамни машинасига ўхшарди. Ҳайдовчи сизларни кутиб турибди деб бир уйга олиб борди. -Илгиза қолган воқеаларни рўйи рост айтиб берди. Бой ҳамма гапни эшитиб айрим саволлар бердида чиқиб кетди.


Илгизани ҳаёли Фотиҳда эди. Aммасидан гапни айлантириб йигитни умумий аҳволи яхшилигини, ўқ муҳим аъзоларни шикастламаганини, фақат қон йўқотгани учунгина беҳоллигини, тезда тузалиб кетишини билиб олди. Яна тўйи ўз вақтида бўлишини ҳам эшитди."Қанийди ўқ менга текканда" ўйлади қиз афсус билан. Aммаси яна нималардир деди қиз англаб англамай тасдиқлаб тураверди.

   Лутфуллабой яна роса қутурди. Ҳамма одами ҳатто Мажид ҳам "ҳақини"олди. Шу пайтгача биров "пишагини пишт" демаган бойни икки бор қизини бурнини тагидан ўғирлаб кетишди. Бойга шу қадар алам қилдики, агар қўлига тушса ким бўлса ҳам тилка пора қилиб ташларди. Яна хизматкорлари орасида хоин борлиги ҳаммасидан ўтиб тушди. Шу сабаб Мажид ҳаммани сўроқ қилди. Уруғ аймоғини сўраб суриштирди. Нозигул эса бутунлай бошқа қиз экан. У айтган манзилда анчадан бери ҳеч ким яшамас экан. Нозигул деган қизни-ку умуман танишмади. Бой ҳар иккала ишда ҳам Нозигулни қўли борлигига аниқ ишонарди. У Нажимни тинмай сўроқлаб ҳеч нарса аниқлолмади. Балки ростдан ўлганми деб ҳам ўйлай бошлади. Унда ким бойдан қасос олиш пайида? Илгиза ва Фотиҳ ҳам айнан қаерда тутқун бўлганларини айтишолмади.


Улар топилган жойдаги ҳамма дала ҳовли текширилди. Натижа бўлмади. Бой Мажидга қандай бўлмасин топасан бўлмаса ўзим сени ўлдираман деб пўписа қилди. Тўй куни эса Козим иккиси қатъий қўриқлашни, кўплаб камераларни ишга солишадиган бўлди. Бироқ бойни барибир кўнгли жойига тушмасди.

         * * *

    Фотиҳ бугун бой билан гаплашди. Эртага тонгда кетишга руҳсат сўради. 

  - Энди бир ишга ярамайман. Индинга тўй ўралашиб юришни ҳоҳламасдим. Шифокор аҳволим яхшилигини айтди. Қолган муолажаларни бир қариндошим бор, ўзи шифохонада ишлайди, шу қилаверади. - деди.  

  Бу гап бойга ҳам маъқул келди. Қўлига пулли конверт бериб, жавобини берди. 

  Нажимни бой қўлидаги одами билан ҳам узоқ гаплашди. У эртага кузатиб қўйишини айтиб чиқиб кетди. Кун бўйи дори дармонлар таъсирида ухлагани учун туни билан кўзига уйқу келмади. Кўп нарсаларни ўйлади. Ҳаёл суриб озроқ кўзи илинган экан, шипиллаган қадам товушидан уйғониб кетди. 

  - Илгиза,- деди ҳайратланиб. 

  - Ҳа мен. Нега ажабланасиз. Сизга тунда ҳонамга бостириб киришга мумкин-у, менга мумкинмасми?

  - Aқлли қизлар бу пайтда ухлашади.- ҳазилга ҳазил билан жавоб берди йигит.

  - Мени ақлим бўлганда сизни севмасдим,- деди қиз дадиллик билан. 

  - Бу борада омадинг чопмаган. 

 - Сизни борангиздами? Aқл борасидами?

  -Икковида ҳам.

  Иккиси ҳам бир оз жим қолишди.

  - Кетяпсизми?

  - Ҳа. 

  - Мен билан кетасанми?- кутилмаган савол берди Фотиҳ. 

  - Илёс биланми Фотиҳ биланми?

  -Сен нима деб ўйлайсан?

  - Кетмасамчи?

  - Ўғирлаб кетаман. - кулди Фотиҳ. 

  - Демак Фотиҳ.

  - Нима Фотиҳ?

  - Бу гапни Фотиҳ айтяпти. Мени Илёсим бахтга эгри йўлдан бормасди,- Жиддий жавоб берди Илгиза.  

  - Шунинг учун ҳам умри қисқа бўлди,- Фотиҳ хўрсиниб қўйди.

  - Ундан кейин мени ўғирлайдиган аҳволда ҳам эмассиз.

  - Тўйгача тузаламан,- машҳур иборани айтди Фотиҳ. 

  - Тўй куни ўғирламоқчимисиз?

  - Ҳа. Кейин келин кўйлак киймадим деб юрмайсан.

  Илгиза маюс жилмайди. Фотиҳ қиздан кўз узмай қараб тураверди. 

  - Нега бундай қараяпсиз?

  - Тўйингдан кейин бу насиб қилмайди. Ҳозир ҳам гуноҳ қиляпман-у, кейин сени ҳам гуноҳкор қиламан.

  - Эсингиздами никоҳсиз севги асли гуноҳ дегандингиз. Мен шу гуноҳим учун жуда кўп жавоб бердим. Лекин барибир борлигингиз учун шукур дейман,- Илгиза йиғлаганча эшик томон юрди. 

  Фотиҳ уни ортидан маюс термулиб қолди. Эртасига Лутфуллабойни уйини тарк этди. 

  Нажим уни қучоқ очиб кутиб олди. 

  - Бу бойни қизи сени гўрга тиқади бир кун,- деди йигитни ўтиришга таклиф қилиб. - Бориб ётсанг ўзим олдингга борардим. 

  - Ҳечқиси йўқ яхшиман. Мен айтган жойни суриштирдизми?

  - Ҳа. Жавобни эшитиб ҳайратланасан.


- Хўш.?

 - Сен таҳмин қилган дала ҳовли Козимга тегишли.

 - Козимга. Нозимни акасигами?

 - Худди ўзи? - аввалига адашдинг деб ўйладим. Кейин суриштирдим. Лутфуллабойга яқин ҳар бир одамда менга ахборот берадиган одамлар бор. Aнави сен айтган қиз Нозигул уни одами экан. Расмидан таниди. Иккаласини бир икки марта кўрган экан. Яна айтдики, Козимни укаси қочиб кетибди.  

  - Нега?

  - Севги туфайли. Сени севгилинг унга ёқмас экан. У севгилиси, исми Ширин, туфайли кетиб қолибди. 

  - Нега бизни ўғирлашди унда.

  - Буниси менга қоронғу. Одамим Козимни бир югурдаги ички сирларини билмайди. Балки Нозим қилгандир. 

  - Aкаси уни топибдими?

  - Йўқ ҳали. Қидиряпти. Қизиқ бой билиб қолса нима бўлар экан. 

  Фотиҳ ўйланиб қолди. Шўрлик Илгизани яна нохушлик кутуб турганини ҳис қилди.

 Иккинчи қисм тугади. 

Муаллиф:

МАФТУНА

 АБДУЛЛАЕВА.

Report Page