ҚАШҚАДАРЁДАГИ БЕМОРЛАРНИНГ АҲВОЛИ ҚАНДАЙ?

ҚАШҚАДАРЁДАГИ БЕМОРЛАРНИНГ АҲВОЛИ ҚАНДАЙ?


Айни пайтда Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекцияси аниқланган 6 нафар бемор даволанмоқда. Беморларнинг умумий аҳволи ҳамон ўрта оғир даражада.

Вилоят бўйича жами 338 нафар фуқаро стационар, 4918 нафар фуқаро уй шароитида карантинда сақланмоқда (8 апрель соат 18:00 ҳолатида).

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча соат 15:30 ҳолатида доимий рўйхатдан ўтган яшаш манзили бўйича Қашқадарё вилоятидан жами 18 нафар шахсда коронавирус инфекцияси қайд этилганини маълум қилган эди.

Қадрли воҳадошлар!

Карантин қоидаларига қатъий амал қилинг! Бу энг аввало ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун муҳим эканлигини унутманг!

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

👉@qashqadaryo_ssb


Report Page