ҚАШҚАДАРЁДАГИ 6 НАФАР БЕМОРНИНГ АҲВОЛИ ҚАНДАЙ? КАРАНТИНДА ҚАНЧА ФУҚАРО ҚОЛДИ?

ҚАШҚАДАРЁДАГИ 6 НАФАР БЕМОРНИНГ АҲВОЛИ ҚАНДАЙ? КАРАНТИНДА ҚАНЧА ФУҚАРО ҚОЛДИ?


Айни пайтгача вилоятимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 6 нафар беморнинг аҳволи ўрта оғир даражада. 

Беморларга вилоят юқумли касалликлар шифохонасида тасдиқланган стандарт асосида даво муолажалари олиб борилмоқда. 

Илгари хабар қилинганидек, вилоятда дастлаб чироқчилик 14 ёшли ўсмир мазкур инфекцияни пойтахтда яшайдиган қариндошидан юқтириб олгани қайд этилганди, сўнг унинг 36 ёшли отаси ва 16 ёшли опаси ҳам COVID-19 билан зарарлангани маълум бўлди. 

Маълумотларга кўра кейинги икки бемор ҳам дастлабки бемор билан мулоқотда бўлган 17 ёшли опаси ва 8 ёшли укаси ҳисобланади. 56 ёшли олтинчи бемор эса Чироқчининг бошқа қишлоғидан, у Тошкентдаги фирмада ишлаган. 

Қайд этиш жоизки, вилоят ҳудудида 4872 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 3338 нафари эпидемиологик вазият барқарор бўлмаган давлатлардан келган эди. Уларнинг 125 нафари чет эл фуқароларини ташкил этади.

Ушбу шахсларнинг 2779 нафарида 14 кунлик тиббий кузатув муддати тугалланиб, соғлиғи қониқарли деб топилди. 4 апрель куни махсус муассасалардаги 437 нафар фуқаронинг барчаси карантин тугаганлиги сабабли яшаш манзилига жўнатилди.

Бугунги кунда вилоят бўйича 1765 нафар фуқаро коронавирусга шубха қилиниб, уй шароитидаги карантинга олинган. 328 нафар фуқаро стационар шароитда карантинда сақланиб турибди (мазкур маълумотлар 2020 йил 5 апрель соат 18:00 ҳолатида). 


ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ. 

👉 @qashqadaryo_ssb

Report Page