ҚАШҚАДАРЁДА ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ҚАШҚАДАРЁДА ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ


ҚАШҚАДАРЁДА ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ


2020 йил 14 ноябрь куни Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номли ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ва бошқарма ходимлари туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, умумтаълим мактаби директорлари ҳамда ўқитувчилар иштирок этдилар.


Йиғилиш давомида битирувчиларнинг олий таълимга кириши бўйича энг юқори ва энг паст кўрсаткичга эга бўлган умумтаълим мактаблари қиёсий таҳлил қилинди.Хусусан, вилоят республикада олий таълим муассасаларига бирорта ҳам битирувчиси кирмаган 191 та мактаб директорлари фаолиятига баҳо берилиб, 20 та мактаб директорлари лавозимидан озод этилди. Битирувчиси олий таълимга кириш кўрсаткичлари бўйича юқори натижалардан бирини қўлга киритган Косон туманидаги 88-сонли мактаб жамоасига компьютер синфи, Ғузор туманидаги 68-сонли ихтисослаштирилган мактаб ва Шаҳрисабз туманидаги 7-сонли мактаб-интернати директорлари ва 2 нафардан фан ўқитувчилари “Халқ таълими фидоийси” кўкрак нишони билан тақдирланиши жоиз деб тавсия этилди.


Мактабларда таълим сифатини ошириш юзасидан раҳбар ва педагогларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Рейтинг кўрсаткичлари баланд мактаб директорлари эса кўрсаткичи паст мактаблар билан ҳамкорликда ишлаш бўйича таклиф берди.


Халқ таълими вазири томонидан мутасаддиларга таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор топришиқлар берилди.Келгусида юқори билим ва малакага эга ўқитувчиларни эъзозлаш ва вазирлик томонидан рағбатлантириш , уларни меҳнатини қадрлаб давлат мукофотига тавсия этиш бўйича топшириқлар берилди.



Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.












Report Page