ҚАРЗДОР ОТА ЖАЗОЛАНДИ

ҚАРЗДОР ОТА ЖАЗОЛАНДИ


Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2015 йил 6 мартдаги қарори билан қарздор Р.П.дан ундирувчи Х.А. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Бу бўйича қарздор Р.П. тегишли огоҳлантиришларга қарамасдан анчадан буён алимент тўловларини тўламаганлиги сабабли 20 млн. 777 минг сўм алимент қарздорлиги келиб чиққан.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга нисбатдан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-(4)-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарорига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Жаҳонгир БОБОЕВ, Бюронинг Самарқанд шаҳар 

бўлими давлат ижрочиси.

 




Report Page