ҚАРЗДОР ОТА 103 МЛН. СЎМ АЛИМЕНТ ТЎЛАДИ

ҚАРЗДОР ОТА 103 МЛН. СЎМ АЛИМЕНТ ТЎЛАДИ

 

        Фуқаролик ишлари Иштихон туманлараро судининг 2014 йил 11 сентябрдаги қарори асосан қарздор М.С.дан ундирувчи Н.Р.нинг фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун учдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

 

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.                                                                          

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан қарздор анча вақтдан буён алимент пулларини тўламасдан келганлиги сабабли, алимент қарзи 103 млн. 892 минг сўмни ташкил қилган.

Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимога мухтож аҳолини қўллаб қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда қарздор М.С. билан профилактик суҳбат ўтказилиб, фарзандини моддий қўллаб қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи эканлиги унга тушунтирилди.

Ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандларининг таъминотини ўйлаб, 103 млн. 892 минг сўм алимент пўлларини тўлаб берди.

Дилшод ТИМИРОВ,

МИБ Пастдарғом туман

бўлими давлат ижрочиси. 




Report Page