ҚАРОРЛАР АСОСЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШ ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛДИ

ҚАРОРЛАР АСОСЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШ ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛДИ

 

Маълумки, туманлараро маъмурий судлар томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишларни вилоят судларида апеляция ёки кассация тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилди.

Суд қарорларини қайта кўришда вилоят ҳамда унга тенглаштирилган судларнинг имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларнинг шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, суднинг ажрими устидан шикоят бериш масаласида янги институт – суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш белгиланди. Бу тартибнинг қонунда белгиланиши билан одил судловга эришиш имкониятлари янада кенгайтирилди. Бунда биринчи инстанция судининг қароридан норози тарафлар вилоят маъмурий судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиб, уларнинг ҳам натижасидан қониқмаса, ушбу иш мазкур судларда тафтиш тартибида кўриб чиқилади. Суд қароридан яна норози бўлинган тақдирда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилган ишлар Олий суднинг судлов ҳайъатида қайта кўрилади.

Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини кўриб чиқишда апелляция, кассация, тафтиш босқичларининг такомиллаштирилиши фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтиришга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

 

Ғалим АБДУҲОЛИҚОВ,

Вилоят маъмурий суди судьяси.

Икром БАРАТОВ,

Навоий махсус прокурори ўринбосари.




Report Page