ҚАМОҚ ВА ҚОЧҚИНЛИКДА ЁЗИЛГАН 10 КИТОБ

ҚАМОҚ ВА ҚОЧҚИНЛИКДА ЁЗИЛГАН 10 КИТОБ

 

@mahinsworld


1. Мигел де Сервантес. Дон Кихот

Испан ёзувчиси Мигел де Сервантес қаламига мансуб Дон Кихот романи 1605-1615-йиллар оралиғида ёзилган. Эътиборлиси, муаллиф асарни иссиққина уйида эмас, балки тор ва заҳ қамоқхонада битган. Мазкур асар испан адабиётининг энг сара асари ҳисобланиб, замонавий ғарб адабиёти шаклланишига катта ҳисса қўшган. Дунё бўйлаб энг кўп нусхада сотилганлиги иддао қилинадиган асар ритсарлик ва жасорат ҳақидаги эртакларга муккасидан кетиб, ўзини ритсар деб тасаввур қиладиган йигит тўғрисида ҳикоя қилади. Ҳаёлларига берилиб кетганидан деҳқон эркак ва аёлни ўзининг “свайдери” ва “хоними” сифатида жалб қилган Дон Кихот шамол тегирмонларини дахшатли гигантлар дея тасаввур қилиб, уларга қарши уруш эълон қилади. Ўзбек тилига Сотиболди Йўлдошев томонидан таржима қилинган мазкур китоб сизда қизиқиш уйғотиши аниқ.


2. Грегори Девид Робертс. Шантарам

"Шантарам" - Грегори Девид Робертс томонидан ёзилган роман бўлиб, асар қисман муаллифнинг ўз ҳаёти асосида яратилган. Роман 2003-йилда нашр этилган ва бош қаҳрамон Лин каби, Робертс ҳам Австралиядаги қамоқдан қочиб, Бомбей (ҳозирги Мумбай) шаҳрига келади ва у ерда янги ҳаётга қадам қўяди. Асарда Лин ҳар хил маданиятлар ва шахслар билан тўқнашади, гўё икки дунёнинг, яъни Ғарб ва Шарқнинг кесишма нуқтасида яшагандек бўлади. У Мумбай кўчаларида бир қатор мавжуд ва ҳаёлий воқеаларни бошдан кечиради. Лин Бомбайнинг қонуний ва ноқонуний турмуш тарзини, жумладан мафияси, киностудиялари ва қамоқхоналари билан юзма-юз келади ҳамда шу орқали ўзини қайтадан кашф қилади. Робертснинг ранг-баранг ва мураккаб ҳаёт ҳикоясига асосланган бу роман ўқувчиларни бир неча йилдан бери ҳайратлантириб келмоқда. Дарвоқе, мазкур асар ҳам турмада ёзилганлиги билан ажралиб туради.


3. Муса Жалил. Моабит дафтари

"Моабит дафтари" - Муса Жалил томонидан Иккинчи Жаҳон Урушида немис лагерида асирликдаги сўнгги кунларида ёзган шеърлар тўпламидир. Ушбу шеърлар Моабит лагеридаги тутқунликда ёзилган бўлиб, шоирнинг мустабид фашист режими остидаги ҳаёти, руҳий курашлари ва татар миллати учун кўрсатган қаҳрамонлигининг инъикосидир. Муса Жалил "Моабит дафтари" шеърлар тўплами учун ўлимидан сўнг -Совет иттифоқи қаҳрамони ва Ленин мукофоти лауреати бўлган. У шунингдек, Татар истиқлол. ҳаракатининг рамзи сифатида тан олинган. Ушбу тўплам, шоирнинг фашист қамоқхонасида бошидан кечирган драматик воқеаларни, шаҳсий ҳис-туйғуларини ва ҳаётнинг моҳиятига бўлган чуқур таҳлилини ўз ичига олади. "Моабит Дафтари" Муса Жалилнинг юқори санъаткорлик даражаси ва чуқур инсонпарварлик моҳиятини ўзига хос услубда намойиш этган бўлиб, унинг шеърлари нафақат Советларга, балки бутун дунёга таъсир кўрсатган ва унинг мероси бугунги кунда ҳам юқори баҳоланади.

 

4. Рустичелли да Писа. Марко Поло саёҳатлари

"Марко Поло Саёҳатлари" - бу XIII асрда ёзилган саёҳатнома ҳисобланкб, машхур сайёҳ Марко Поло томонидан айтилгсн ҳикояларга асосланиб, Рустичелло да Писа томонидан ёзилган. Марко Поло Осиё бўйлаб 1271-1295-йиллар орасидаги саёҳатлари ҳамда Хубилай Хон саройидаги тажрибалари ҳақида ҳикоя қилади. Китоб муаллифи, ўша вақдаги машҳур романтик ёзувчи Рустичелло да Писа бўлиб, у саёҳат ҳақидаги ҳикояларни Генуяда биргаликда қамоқда ўтирган пайтда Марко Полодан эшитган. Рустичелло ушбу асарни Франко-Венеция тилида ёзган бўлиб, бу тил шимолий Италияда ХIII-ХV асргача кенг тарқалган адабий тил бўлган.

Баъзи олимлар Марко Поло томонидан ҳикоя қилинган баъзи воқеаларга шубҳа билдирган, баъзилари эса Марко Поло ҳақиқатан ҳам Хитойга боргани ёки бошқа сайёҳлардан эшитган ҳикояларни такрорлаганлиги бўйича суриштирувлар олиб борган.


5. Нелсон Мандела. Озодлик сари машаққатли йўл

"Озодлик сари машаққатли йўл" - Жанубий Африканинг биринчи демократик сайланган президенти Нелсон Мандела томонидан ёзилган автобиография бўлиб, илк маротаба 1994-йилда нашр этилган. Китобда муаллифнинг болалик ҳаёти, катта бўлиши, таълими ва қамоқда ўтказилган 27 йиллик тажрибаси ҳақида ҳикоя қилинади. Апартеид ҳукумат даврида Мандела террорист сифатида кўрилиб, Роббен оролида Африка Миллий Конгрессининг ва унинг қуролли бўлинмаси ўша пайтда қонуний бўлмаган лидери сифатидаги роли учун қамоққа ташланган. Кейинчалик у Жанубий Африка жамиятини қайта қуришдаги президент сифатидаги раҳбарлиги учун халқаро эътироф олишга муваффақ бўлган. Китобнинг сўнгги бобларида сиёсий чўққига эришгани ҳамда Жанубий Африкада апартеидликка қарши кураш ҳали ҳам давом этаётгани иддао қилинган.

 

6. Данте Алигери. Илоҳий комедия

"Илоҳий Комедия" - Данте Алигерининг италян адабиётида инқилоб ясаган асари ҳисобланиб, кўплаб олимлар томонидан ғарб адабиётнинг энг буюк ютуқлардан бири деб ҳисобланади. Ушбу эпик шеърий асар тахминан 1308-йилда ёзила бошланган ва муаллиф ўлимидан қисқа вақт олдин, тахминан 1321-йилда чоп этилган. Асар ўлимдан кейинги ҳаётнинг тасаввурини ўз ичига олган ва ўша даврдаги ғарб черкови дунёқарашини акс эттирган. "Илоҳий Комедия" уч қисмдан иборат - "Дўзах", "Тозалов" ва "Жаннат". Асарнинг бошланғич номи "Комедия" бўлган, кейинчалик 1472-йилда нашр этилган нусхасида "Илоҳий комедия" номини олган. Китобнинг аксарият қисми муаллиф қочқинлик пайтда ёзилган. Асар ўзбек тилига Абдулла Орипов томонидан таржима қилинган.

 

7. Мартин Лютер. Тўқсон беш тезис

Протестант ислоҳотларининг асосчиси ҳисобланган Мартин Лютер 1507-йилда Рим-Католик черкови таълимотларини ва амалиётларини рад этувчи, айниқса индулгенсия ҳақидаги қарашга қарши чиққан "Тўқсон беш тезис" асарини ёзади. Муаллиф диндаги бу камчиликларни дўстона бартараф қилишга ҳаракат қилади ва индулгенсия кераксиз амалиёт эканлиги ҳақидаги академик қарашларини илгари суради. Лютер таълимотига кўра, нажот ва абадий ҳаёт яхши амаллар билан топилмайди; балки улар Худонинг марҳамати орқали бепул совға сифатида қабул қилинади. Албатта, ўрта асрларда динга танқидий қараш умуман қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат ҳисобланар, шу боис муаллиф асар ёзилишидан олдинроқ, фикрларини баралла айтишни бошлаши биланоқ қочқинликда кун кечиришга мажбур бўлади. Бироқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси Мартин Люрерни "Тўқсон беш тезис"ни ёзишига тўсиқ бўла олмади. Бутун дунё ўзгаришига, динни черковдан ташқарига чиқмаслигига, бунинг ортидан келган тараққиётга тамал тоши бўлиб хизмат қилган мазкур асар ҳалигача Европада ўз аҳамиятини йўқотмаган.


8. Феодор Достоевский. Ўлик уйдан мактублар.


"Ўлик уйдан мактублар" - рус ёзувчиси Феодор Достоевский томонидан ёзилган қисман автобиографик роман бўлиб, 1860-1862 йилларда "Время" журналида нашр этилган. Асар Сибир қамоқхонасидаги маҳбусларнинг ҳаётини тасвирлайди ва кенг тарқалган фикрга кўра, Достоевскийнинг ўз тажрибаларига асосланган хотиралар ҳисобланади. Қамоқхона шароитлари ва маҳбусларнинг характерлари ҳақидаги ҳақиқатни моҳирлик билан тасвирлай олган Достоевский Петрашевский ҳалқаси билан алоқадорликда айбланиб, тўрт йил жазо муддатини ўтказган. Ушбу тажриба унга қамоқхона ҳаётининг шароитларини ва маҳбусларнинг характерларини моҳирлик билан тавсифлаш имконини берган. Ушбу роман, тасвирлар, ҳодисалар, фалсафий муҳокамалар, мавзу ва ҳарактернинг очиб берилишу жиҳатдан буюк асар ҳисобланади. Роман мутолааси шунингдек, 19-аср рус зиёлилари ва адабиётида сиёсий, ижтимоий ва руҳий атмосфера ҳамда турли фалсафий ва диний мавзуларни инсоний ҳолатни ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.


9. Адолф Гитлер. Менинг курашим

"Менинг Курашим" - 1925 йилда ёзилган автобиографик манифест бўлиб, Миллатчилар Партияси лидери Адолф Гитлер томонидан ёзилган. Асарда муаллиф антисемитизмга йўғрилган ҳамда немисларнинг олий ирқ эканлигига ишонтирилган фикрларини ифодалаган. Асарда Гитлернинг сиёсий идеологияси ҳамда Германия учун келажакдаги режалари баён қилинади. Гитлер мазкур китобни 1923-йил ноябр ойида Мюнхенда муваффақиятсиз давлат тўнтариши орқасидан қамалган вақтида ва 1924-йил феврал ойида хиёнат учун беш йиллик жазо олишига сабаб бўлган суд жараёни давомида ёзишни бошлаган. Ёзишда давом этаркан, у асар икки жилдли бўлиши кераклигини тушуниб етган, ва биринчи жилднинг 1925-йил бошларида чиқарилиши мўлжалланган.

1933-йилда Гитлернинг ҳокимият тепасига келганидан кейин Германияда энг кўп сотиладиган китобга айланган. Инсоният бошига дахшатли кулфат солган шахснинг мазкур китоби 2016-йилга келиб қайта нашр қилинган.

 

10. Жавоҳирал Неру. Ҳиндистонни кашф этиб

Ҳиндистоннинг биринчи ва муҳим сиёсий ва давлат арбоби, шунингдек ажойиб ёзувчиси Жавоҳирал Неру "Ҳиндистонни кашф этиб" асарини қамоқда ўтирганида ёзган.

Бу китоб Ҳиндистоннинг тарихи, маданияти ва мероси, шунингдек, Нерунинг миллий ўзликни англаш ва уни янгича тарзда қадрлаш ҳақидаги ички онги устида чуқур тафаккур юритилган асардир. Неру инсоний ва маънавий қадриятларга ҳам, илм-фан ва технологияларга ҳам бениҳоя қизиқиш билдирган ҳамда, Ҳиндистонни янги даврда бу соҳалардаги илғор миллат сифатида шаклланишини орзу қилган. Нерунинг адабий мероси ва унинг Ҳиндистон сиёсий саҳнасидаги ўрни жуда беқиёслигига мазкур асарни ҳозир ҳам севиб ўқилаётгани исбот бўла олади.

 

Mahin Nursaidova

Report Page