ҚАЙНОНА ХИЗМАТИ 

ҚАЙНОНА ХИЗМАТИ 

(@Savollar_kanal 4064-савол)

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, келин бўлганимга 3 йил бўлди, қайнона билан бирга яшашни доим орзу қилганман хизматини қилиб дуо олишни жуда истардим. Бирга турамиз, хизматларини қилардим мехр кўрсатиб яқин бўлишга харакат қилиб кўрдим, нимагадур хичам ёқтирмайдилар, хамма ишимдан айб топиб чала дейдилар, кўнгилларида келинларига нисбатан тош бор эмиш. Бу гапларни эшитгандан сўнг менга жуда ёмон таъсир қилди, очиғи хафа бўлдим. Энди мен қандай йўл тутишим керак? 

ЖАВОБ: 

- Ва алайкум ассалом! Сиз ҳар бир қилган амалингизни Аллоҳдан савоб умид қилинг ва хизматларингиз сабабидан Аллоҳга яқин бўлишни ният қилинг. Қайнонангизга яқин бўлишни ният қилманг. Акс ҳолда у Аллоҳ учун бўлмай қолади. Қанча яхшилик қилиб қайнонангиздан ёмонлик кўрсангиз ҳам “мен бу ишларим учун Аллоҳдан савобини олиб бўлганман, қолганлари билан ишим йўқ” денг. Миннат қилиб савобингизни ювиб қўйишдан ҳам сақланинг. Ҳеч бир амални бандаси учун қилманг. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати 



Report Page