ҚАЙ ЙЎЛИ БЎЛСА ҲАМ...

ҚАЙ ЙЎЛИ БЎЛСА ҲАМ...

Abdurahman El Ahmadi


“Ҳеч бўлмаса баъзиларни қай йўл билан бўлса-да қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим.” ( 1 Кор. 9:22)

Айтишларича, мақсад барча чора-воситаларни оқлаяпти. Гўёки, агар мақсад олийжаноб бўлса-ю, унга эришиш учун сарфланган чоралар у қадар муҳим эмасмиш.

Бу анча баҳсли савол. Масалан, агарки кимнингдир боласи тезлик билан организмнинг бирор аъзонинг кўчиришга муҳтож бўлса, менимча унинг ота-онаси шу донорлик аъзоси қаердан ва қай тариқа пайдо бўлганлиги ҳақида кўп ўйламаса керак. Боланинг ҳаётини қутқариш олийжаноб мақсад-ми, йўқми? Шубҳасиз, олийжаноб мақсаддир. Агар шу мақсадга эришиш учун жиноий йўллар фойдаланилган бўлса, унда-чи? Шу олийжаноб мақсад сарфланган чораларни оқлаганми? Йўқ, бунга шубҳа ҳам қилмаяпман.

Агар гап инсоннинг абадий ҳаёти учун қутқариш ҳақида кетаётган бўлса, шу мақсадга эришиш учун барча чоралар яхши деб айтса бўладими? Павлус Ҳаворийси айтишича, у ҳаммалар учун ҳамма нарса бўлиб кетди. Қай йўли бўлса ҳам, бировни қутқариш учун.

Яъни, бошқа сўзлар билан айтганда, гўёки у “мен билан ишлаган ҳар қандай одамлар гуруҳи учун улар ўзини максимал даражада мен билан қулай ва эркин ҳис қилсин деб ҳаракат қилган эдим”, деб айтмоқчи.Одамлар қачон бошқа одамлар билан ўзини қулай ва эркин ҳис қилиши мумкин? Қачонки, уларнинг ҳиссиётларга, ҳаёлларга, ҳаракатларга ва қадриятларга ҳеч қандай таҳдид йўқ бўлса, шунда одамлар ўзини эркин ҳис қилиши мумкин. 

Таниқли диншунос Джон Паулин ўзининг “Муқаддас Китобининг Ҳақиқати замонавий дунёда” деган китобида қизиқ бир воқеа ҳақида сўз юритмоқда. Бир Голливуд актёри Клифтон Дэвис Исо Масиҳга ўз ҳаётини бағишлади. Бир кунда ўзининг дўстининг меҳмони бўлиш учун Калифорнияга келади, унинг дўсти эса ҳудди унга ўхшаб Голливуд актёри эди. Биласизми, Голливуд актёрлар орасида “енгил” гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш нормал ҳолат экан. Ҳудди бизлар каби суҳбат чоғида бир пиёла чой ичаётганимиздек. Ва Клифтон ўзининг дўсти меҳмони бўлган пайтида, унинг дўсти “бир нарсани чекамизми” деб таклиф қилди. Такрорлайман, бу Голливуд учун нормал ҳолат экан, лекин Исо Масиҳга келган одам учун бу гуноҳ ҳисобланади.

Савол туғилади – ундай бўлса, ўзини қандай тутиш керак? Ҳаммалар учун ҳамма нарса бўлиш керакми? Бу дунёда одамлар ўзини қандай тутаётган бўлса, ҳудди шу тарзда ўзимиз ҳам ҳаракат қилишимиз керакми? Ким билади, эҳтимол шу орқали дунёвий одамлар бизларни рад этмайдилар, энди бизлардан узоқроқда бўлишини ҳоҳламайдилар, ва бизлар билан мулоқот қилишни тўхтамайдилар? Павлус ҳаворийси айнан шу нарсаларни маслаҳат қилганми?

Агар биз Павлуснинг кейинги сўзларни ўқийдиган бўлсак, бизлар у нима демоқчи эканлиги кўришимиз мумкин:

“Мен буларнинг ҳаммасини Хушхабарни ёйиш ниятида қиламан, токи Хушхабар келтирадиган қут-баракалардан баҳраманд бўлай” (1 Кор. 9:23)

Бундан кейинги савол чиқмоқда – Хушхабарнинг баракаларга эга бўлиш ва шу вақтда Хушхабарга зид равишда ҳаракат қилса бўладими? Ўйлайманки, йўқ. Павлус ҳаворийси ҳам шундай ҳисобланмаган. Бу эса бир нарсани билдириши мумкин – у “мен ҳаммалар учун ҳамма нарса бўлиб кетдим” деганида Павлус ўзи ишлаган одамлардай ҳаракат қилмади. Энди, агар сизлар “яҳудийдай” ёки “заиф инсонлардай” ўзини ҳаракат қилмаётган бўлсангиз, қандай қилиб “Яҳудийдай”, ёки “заиф инсондан” бўлишингиз мумкин?

Ўз вақтида Исо Масиҳ ҳақида “У солиқчилар ва гуноҳкорлар дўсти” деб айтилган эди. Шундай ҳулоса нимага асосланиб айтилган эди? Чунки Исо Масиҳ барча одамлар учун бирдек очиқ эди, айниқса хўрланган ва таҳқирланган одамлар учун ва доим уларнинг орасида бўлган эди. Лекин яҳудий руҳонийлар фикрларига қарамасдан Исо Масиҳ шундай таҳқирланган одамларни севди, ва бу одамлар шу севгини сездилар, шунинг учун Унга яқин бўлишга интилган эдилар. (Лк. 15:1) Лекин наҳотки Исо Масиҳ шу одамлар каби ҳаракат қилган? Шундай ўйлаш ўзи ғалатидир. Шунчаки, Исо Масиҳ уларни севиб, улар билан бирга овқат қилиб ва уларнинг камчиликларга қарамасдан қабул қилиб шу йўли билан уларнинг меҳрини қозонди. 

Ҳаммалар учун ҳамма нарса бўлиш барчадек каби бўлиш англатмайди. Бу одамларни яхши кўриш, уларга дўст бўлиш ва уларнинг нотўғри турмуш тарзи учун камситмаслик ва ўз томондан уларга қутқариш йўлини топишга ёрдам беришдан иборат. Қачонки Павлус “қай йўли билан бўлса-да” айтганида, у услублар ва воситалар ҳақида эмас, балки шахсий жон-жаҳдларни сарфлаш ҳақида сўз юритган эди. Аминманки, Павлусга яҳудийларни ва юнонларни ва бошқа ғайрияҳудийларни бирдек қабул қилиш осон бўлмаган эди. Лекин Исо Масиҳ учун ва Ҳуш Ҳабар учун у шу тўсиклардан ўтди.  

Эгамиз ҳеч қачон Ўз тамойиллардан воз кечмайди, ҳаттоки одамларни қутқариш мақсадида ҳам. Ва Ўз фарзандалига, яъни бизларга ҳам бундай қилишга йўл қўймайди. Шунинг учун, бизлар шунисини ҳамиша эсимизда сақлашимиз керак – Эгамизнинг тамойилларга содиқ бўлишини ва улардан воз кечмаслигимиз шарт. Ҳаттоки, олийжаноб мақсад учун ҳам.


Report Page