Қўштепа туманида “Д” назоратидаги болалар вилоят мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди

Қўштепа туманида “Д” назоратидаги болалар вилоят мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди


Шу йил 18 феврал куни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шиокорлари томонидан Қўштепа туманида “Д” назоратида  турувчи болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилди.

Марказнинг юқори малакали тор доирадаги мутахассислари   туман болалар кўп тармоқли поликлиникасида “Д” назоратида турувчи 67 нафар  болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатдилар. Шу билан бирга 15 нафар ногирон болаларнинг бевосита уйларига бориб тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрилган болаларнинг 2 нафарига вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида стационар даволанишга, 1 нафарига ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига, 1 нафарига аудиометрия текширувига йўлланма тақдим қилинди. Қолганларига эса амбулатор тавсиялар берилди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазиригининг  535-сонли буйруғи асосида бемор болаларни вилоят ва республика марказларига юбориш тартиблари бўйича туман мутахассисларига тўлиқ маълумотлар етказилди.

 Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.


Report Page