Қўшработда сайловолди тарғибот тадбири
Қўшработ туманида Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг ишончли вакили М.Пўлатовнинг сайловолди тарғибот учрашуви ўтказилди.
Унда ишончли вакил номзоднинг таржимаи холи билан таништирди ҳамда сайловолди дастурида белгиланган 7 та йўналишдан иборат мақсад ва вазифаларни батафсил ёритиб берди.
М.Пўлатов номзоднинг дастурида келтирилган электр энергияси самарадорлигини оширишда инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича ғоялари ҳақида гапирди.
Шунингдек, ишончли вакил чиқиндиларни қайта ишлаш, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, тоза ичимлик суви танқислигини олдини олиш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида ҳам маълумот берди.
Тадбирда сўзга чиққанлар номзоднинг сайловолди дастури бўйича ўз фикрларини билдиришди.
Учрашув сўнгида сайловчиларнинг барча саволларига ишончли вакил атрофлича жавоб берди.