Қўшнисига ёрдам бериш учун чиқиб....
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 1 июль куни соат 01:30ларда Хоразм вилоятининг Боғот туманида яшовчи 41 ёшли Д.Р. исмли аёл уйида ёрдам сўраб бақирганида қўшниси, 21 ёшли М.Р. ёрдамга чиққан вақтида уйи олдидан маҳалладоши 44 ёшли Ш.М. югириб кетаётганлигини кўриб, унинг ортидан қувган ва оёғи билан чалиб йиқитиб, бошига тепган.
Натижада Ш.М. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.Р. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси