Қўрғонтепа туманида 90 ўринли янги ва замонавий туғруқ комплекси фойдаланишга топширилди

Қўрғонтепа туманида 90 ўринли янги ва замонавий туғруқ комплекси фойдаланишга топширилди


Мамлакатимизда тиббиёт соҳаси тобора ривожланиб, ҳар бир бўлим, хусусан, энг қувончли кунларни ўзида муҳрлаб қоладиган туғруқхоналарнинг янги ва замонавий шароитларга эга бўлиши барча учун бирдек қувончли ҳодиса десак муболаға бўлмайди.

Бугун, Қўрғонтепа туманида янги 90 ўринли Туғруқ комплекси битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Туғруқ комплексининг очилиш маросимида тиббиёт ходимлари, туман раҳбарлари ва қатор мутасаддилар қатнашдилар.

Бино қурилишидаги фаоллиги учун қурувчи-муҳандисларга, масъул М.Ч.Ж. раҳбарларига ва қурилиш ишлари ходимларига туҳфалар топширилди.

Ўзбек миллий урф-одатлари ва диний қадриятларга хос тарзда, имом хатиб ва нуроний оқсоқоллар иштирокида қуръон ўқилиб, юртимизга - тинчлик, халқимизга – фаровонлик, юртбошимизга соғлик ва куч-ғайрат тилаб, юзларга фотиҳа тортилди.

Маълумот учун: Янги Туғруқ комплекси 90 та ўринга мўлжалланган бўлиб, 9 млрд 115 млн сўм қийматдаги лойиҳа асосида қуриб битказилди. Қурилиш ишлари 8 ой давомида олиб борилди. Туғруқхонанинг барча бўлимлари ва ётоқхона палаталари жаҳон стандартлари асосида жиҳозланган.


Фото: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 



Report Page