“Қўнғирот-Мискин-Қўнғирот” йўналишида шаҳарлараро йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади
Қорақалпоғистон Республикасининг Мискин, Тўрткўл, Элликқалъа туманлари аҳолисига янада кўпроқ темир йўл хизматларини кўрсатиш мақсадида, 2022 йил 10 август кунидан бошлаб 2 та вагондан иборат шаҳарлараро йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.
Ушбу вагонлар 54/5З-сонли “Тошкент-Қўнғирот-Тошкент”йўловчи поезди ҳаракатланадиган кунлари 35, 36-умумий тартиб рақам билан поезд таркибида ҳаракатланади.
Жумладан, 2022 йилнинг 10-август кунидан бошлаб 53-сонли “Қўнғирот-Тошкент”йўловчи поездининг охирги қисмига вагонлар уланади ва Қўнғирот бекатидан Мискин бекатигача харакатланади ва шу куни Мискин бекатида узилади.
2022 йилнинг 11-август кунидан бошлаб эса 54-сонли “Тошкент-Қўнғирот” йўловчи поездининг охирги қисмига вагонлар уланиб, Мискин бекатидан Қўнғирот бекатигача ҳаракатланади.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
“O‘ztemiryуo‘lyo‘lovchi” AЖ