Қўйларни ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Қўйларни ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

Шу йилнинг 8 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи Ф.Р. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 7 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар Наврўз маҳалла ҳудудидаги “Умидов Юнус” деҳқон хўжалигига қарашли дала майдонида жойлашган қўйхонадан унга тегишли 39 бош қўйларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Косон тумани Лолазор маҳалласида яшовчи М.А., М.У. ва Арабхона маҳалласида яшовчи С.У.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page