Қўй “ўғри”лари қўлга олинди

Қўй “ўғри”лари қўлга олинди

http://buxoroiib.uz

Ғиждувон тумани Амиробод маҳалласида яшовчи Ш.З туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил 20 декабрь куни номаълум шахс яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, уй ичидаги қўйхонадан ҳар бирининг баҳоси 1.500.000 сўмлик олти бош қўйларини ўғирлаб, жами 9.000.000 сўмлик моддий зарар етказганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ғиждувон тумани Қўриқ маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи Ҳ.У содир қилганлиги аниқланиб, олти бош қўйлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Буни қарангки, кимдир бировнинг чорва молларини яширин равишда қўлга киритса, яна кимдир уларни ўз эгаларининг ихтиёри билан эгаллайди.

Ғиждувон тумани Халқобод маҳалласида яшовчи, 1966 йилда туғилган, вақтинча ишсиз Т.Ж Ғиждувон тумани Гаждумак маҳалласида яшовчи Н.Ш.нинг ишончига кириб, 2018 йилнинг сентябрь ойидан 2019 йилнинг сентябрь ойигача бўлган вақт оралиғида Н.Ш.дан ҳар бирининг баҳоси ўртача 700.000 сўмни ташкил қиладиган 24 бош жами 16.800.000 сўмлик қўйларини боқиб беришини ваъда қилиб олиб, ушбу қўйларни сотиб пулларни ўз манфаатлари йўлида сарфлаб, фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган.

Т.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page