“Қўқон ёғ-мой” АЖ устав капиталидаги давлат улуши сотувга қўйилмоқда

“Қўқон ёғ-мой” АЖ устав капиталидаги давлат улуши сотувга қўйилмоқда

Ахборот хизмати
Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни қуйидаги давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади.
"Қўқон ёғ-мой" АЖ

Эмитент номи–“Қўқон ёғ-мой” акциядорлик жамияти (Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Маворауннахр кўчаси 84-уй);

Эмитентнинг фаолият соҳаси – Ўсимлик мойи ишлаб чиқариш;

Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2019 йил 9 октябрдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади;

Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 51,0 фоиз;

Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 710 170 (етти юз ўн минг бир юз етмиш) дона оддий акция;

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 3 970 (уч минг тўққиз юз етмиш) сўм;

Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 69 969,82 (олтмиш тўққиз минг тўққиз юз олтмиш тўққиз сўм саксон икки тийин) сўм;

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги умумий бошланғич нархи – 49 690 467 069 (қириқ тўққиз миллиард олти юз тўқсон миллион тўрт юз олтмиш етти минг олтмиш тўққиз) сўм;

Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 5 528 185 300 (беш миллиард беш юз йигирма саккиз миллион бир юз саксон беш минг уч юз) сўм;

Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;

Лотлар сони – 1 (бир) та;

Эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчининг, эмитентнинг, фонд биржаси ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумин.

Талабгорлар эълон берилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан сўнг “Тошкент РФБ” АЖнинг махсус портали (сайти) орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб олиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак.

Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Биржа савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади.

Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.

Сотувчи:      Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси.

Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, А.Навоий кўчаси 17-уй

Телефон рақами: 0 (373) 244-29-61

Телефакс рақами: 0 (373) 244-07-05

Электрон почта манзили: fargona@davaktiv.uz

Веб-сайт: www.davaktiv.uz

Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ

Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.

Телефон рақами: +99890 993-95-58

Телефакс рақами: 0371 267-34-96

Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz, msbu-depozitariy@mail.ru

Веб сайт: www.ndvakt.uz

Эмитент: “Қўқон ёғ-мой” АЖ

Манзил: Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Маворауннахр кўчаси 84-уй

Телефон рақами:  0373 542-24-82

Телефакс рақами: 0371 542-47-29

Электрон почта манзили: kokand_mjk@mail.ru

 Веб-сайт: www.qoqonyogmoy.uz

Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0371) 259-21-37, 1082.



Report Page